Бугун Уйчи тумани ҳокими Шуҳрат Мусаев туман маданият бўлими ходимлари билан учрашди.

-Туманда маданият соҳасини ҳар жиҳатдан ривожлантириш, ёш истеъдодларни излаб топиш ва уларнинг санъатидан халқимизни баҳраманд қилиш асосий мақсадимиз,-деди туман ҳокими. -Бугун соҳа ривожи учун туманда яна қандай ишларни амалга оширишимиз керак ва ечимини кутаётган қандай муамммолар бор?

Туман маданият бўлими вакиллари билан очиқ ва самимий ўтган мулоқот давомида соҳа ривожи учун бир қатор таклифлар билдирилди, муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли тадбирлар белгиланди.

🔹Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди давлат гранти асосида “Инсон қадри устувор давлат” лойиҳаси доирасида “Давлат идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

🔹Мавзу юзасидан тренингда Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси вакили Д.Қамбаров ўз маърузасида мавзу юзасидан кўплаб маълумотлар берди.

Семинарда “Маҳалла фаоли ҳар бир хонадоннинг ижтимоий-маънавий муҳитидан хабардорми?” саволи остида кичик гуруҳларда машғулот ўтказилиб, фаол иштирокчилар лойиҳа раҳбари Э.Юнусова томонидан муносиб рағбатлантирилди.

🔹Семинарда туман ҳокимлиги, жамоатчилик кенгаши аъзолари, халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти, “Маҳалла” ХЖФ ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаевнинг навбатдаги сайёр қабули Ёркатай кичик саноат зонасидаги "Агро соф захира" МЧЖнинг биносида бўлди.

Унда туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди. Бу галги сайёр қабулда ҳам ҳеч бир масала беэътибор қолдирилмади. Мурожаат этувчиларнинг таклиф ва истаклари ўрганилиб, муаммолар ечимга келтирилди.

Қабулда фуқаролардан уй-жойини таъмирлаш, болалар нафақасига ўтиш, мономарказда ўқиш ва бошқа ёрдам каби масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди. Ечими вақт талаб этадиган масалалар масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Туман ИИБ ЖХХ ҲПБ профилатика инспекторлари томонидан ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири давомида Оқтош маҳалласида яшовчи Ж.T. яшаш хонадонида аҳоли учун ўтказилган ўрта босимли табиий газ тармоғига ноқонуний уланганлиги ҳамда қўлбола усулда тайёрланган “газ сўрғич”дан фойдаланиб келганлиги натижасида давлат ва жамият манфаатларига 3 миллион 200 минг сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 101-моддаси1-қисми (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Электр энергияси – бебаҳо неъмат. Бугун тизимда етишмовчилик кузатилаётган бир пайтда ундан ўғринча фойдаланиб келаётган фуқаролар ҳам, минг афсуски, учраб турибди.

Уйчи туман электр таъминоти корхонаси масъулларидан иборат ишчи гуруҳи Қашқар маҳалласида бўлишганда, фуқаро Дилафрўз Абдуллаева хонадонида ҳисоблагичдан ташқари тўғридан-тўғри фойдаланиб келаётганлиги аниқланди. Ваҳоланки, унинг фойдаланилган электр энергиясидан 3,5 миллион сўм қарзи ҳам мавжуд.

Гулистон, Бўёғон маҳаллаларида истиқомат қилувчи Иброҳим Мамажонов, Жўрабек Турсуновлар ҳам электр энергиясидан ҳисоблагичсиз, ноқонуний тарзда фойдаланиб келишган.

Истиқлол маҳалласида яшовчи Шавкатжон Мамажонов эса 4 миллион 300 минг сўм қарзи бўла туриб, ўғринча электрдан фойдаланган.

Электрдан ноқонуний тарзда фойдаланган бу фуқароларга тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилди. Энди улар қонун олдида жавоб берадилар.

Подкатегории