Янгиликлар
Аёл оламни гўзал, меҳрли ва адолатли қилиш учун яратилган. ...аёл гўзал бўлса – олам гўзал. Унинг биргина табассуми кўнгилларни ҳушнуд этади. Аёл бахтли бўлиши нафақат оила, бутун жамиятга таъсири сезилади. Биз ҳеч қачон унутмаслигимиз зарур – аёлини эъзозлаган ва ҳурмат қилган миллатнинг келажаги бардавом бўлади. Жамиятлар ўзгариб, онг янгиланаётган, муаммолар глобал тус олаётган бир пайтда аёл маънавияти масаласи кун тартибига қўйилди. Хўш, у қандай бўлиши керак? Айрим манбаларда “ожиза” дея таърифланувчи аёллар ҳақиқатдан ҳам кучсизми? Ёки луғатларда келтирилганидек, “эркакка қарама-қарши жинсдаги шахс”, “хотин”, “никоҳ муносабатларида турувчи, фарзанд кўрувчи” холосми?Аёл маънавиятининг яна бир муҳим асоси – турмуш ўртоғи “тарбияси”. Умуман, ширин сўзи, аёллик меҳри билан эрини оила манфаатларига, демакки, умумбахт йўлида хизмат қилишга ўргатиш чин маънодаги тарбиядир. Аёллар бунга қодир. Бежиз улар “уй – оила бек(ас)и”, яъни бошқарувчиси, йўлловчиси дейилмайди, ахир. Эътибор берилса, ғарбона очиқ-сочиқ кийинган танноз қиз ҳам, зирак таққан бола ҳам уйидан – онаси олдидан чиқади. Мазкур ҳолат шу оила тарбиячиси бўлган она маънавияти, маърифатидан дарак беради. Бежиз, доно халқимиз “онасини кўр – қизини ол!” – демаган. Тарбия – эгасига қайтувчи жараён. Ким нимани ўзи учун кутса, шуни боласига берсин: оқибат истаган оқибат, меҳр соғинган меҳр… Бу фазилатлар аёлларга хос назокат, ҳаё, самимийлик, камтарлик, оқилалик, уддабуронлик, тадбиркорлик… билан эгасига етказилар экан у камолотдек, вафодек ўзига жинсдош хислатларни етаклаб келади. Инсоният яралибдики, шунга интилади. Орзу қилади. Тарғиб қилади.Ҳуллас, эркаклар жамиятнинг мана шу бахтини асраш, авайлаш, пок номини сақлаш бурчлари эканини, улар Аллоҳ томонидан ато этилган омонат эканини унутмасалар гўзал иш бўлар эди. Чунки аёлнинг жони қирқта, аммо қалби гул, эркаклар шаъни, миллат ори, оила гавҳаридир. Гавҳарнинг синиши ёки хиралашиш кўзларни маюслантиради. Қалбларни жароҳатлайди. Жароҳатланган қалбларни даволашга йиллар ўтса ҳам ўз изини қолдиради. Бугун мана шундан тийилишимиз керак. “Ҳар кимки вафо қилса, вафо топғусидир” деб, буюк бобомиз насиҳат қилганидан ҳам яхши англашимиз мумкин. Демак, аёлдан вафо истаган эр-йигит, албатта, вафосига эришар экан. Аёлларга эҳтиром буюклик рамзидир!Наргиза САМАТОВА,туман ФҲДЁ бўлими 1 тоифали инспектори.
Уйчи туман ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, ҳоким ёрдамчилари, тегишли ташкилот, корхоналар раҳбарлари иштирокида муҳим масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлди.
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ташкилот, аҳоли хонадонларида қуёш панелларини ўрнатилишини таъминлаш, кредит, маҳаллий солиқларнинг ундирилиши, янги иш ўринлари яратилиши бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.
Бугун 10 март куни жиноят ошганлиги бўйича қизил тоифага киритилган Шифокор маҳалласида туман ИИБ бошлиғининг ўринбосарлари томонидан тадбирга жалб этилган ички ишлар, миллий гвардия, фавқулотда вазиятлар бўлими ходимларига хизматолди йўриқнома ўтказди.
Ҳар бир йўналишларга жиноятчиликка қарши курашиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, мол-мулки ва соғлигини ҳимоя қилиш, фуқаролар орасида инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган буюмлар билан содир этилиши мумкин бўлган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш лозим бўлган аниқ вазифалар юклатилди.
Уйчи туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, маҳалла фуқаролар йиғини ва хотин-қизлар фаоллари ҳамкорликда Баландариқ МФЙда жойлашган "VODIY IPAK GILAMI" МЧЖда "Меҳнат ярмаркаси" ўтказди.
Ундан кўзланган асосий мақсад "VODIY IPAK GILAMI" МЧЖдаги тикув цехда мавжуд 162 та бўш иш ўринга фуқароларни ишга жалб этиш эди. Шу куни "Меҳнат ярмаркаси"давомида 12 нафар фуқаро ишга қабул қилинди.
Ҳурматли иш берувчилар ва касаба уюшмалари қўмиталари,
Аксариятингизда меҳнатга оид ички локал ҳужжатлар пакети шаклланган. Масалан, тармоқ (жамоа) келишуви, жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиби қоидалари, иш ҳақи низоми, лавозим-йўриқномалар ва ҳоказолар.
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 12-моддасига асосан меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар қуйидаги тоифаларга бўлинмоқда:
➖жамоа келишувлари;
➖жамоа шартномалари;
➖иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинадиган ички ҳужжатлар;
➖ички ҳужжатлар, шу жумладан иш берувчи ўз ваколатлари доирасида якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар.
Меҳнатга оид ички ҳужжатлар гарчи алоҳида гуруҳларга бўлинаётган бўлсада, шу пайтгача мавжуд бўлган умумий база сақланиб қолади. Бироқ, сизлардаги ҳозирги ички локал ҳужжатлар амалдаги (эски) Меҳнат кодексидан келиб чиққан ва эски Кодекс нормаларига асосланган.
Демоқчи бўлганим, янги Кодекс кучга кириши билан ички локал ҳужжатларингиз ҳам ўзгариши керак, янгиларини ҳам ишлаб чиқиш зарур. Бу ишларни янги МКга кучга киргунча, яъни 30 апрелга қадар амалга ошириш керак.
Ҳозирги пайт барча иш берувчилар учун ички локал ҳужжатларини қайта ишлайдиган ва янгиларини ишлаб чиқадиган вақтдир. Чунки вақт жуда оз қолмоқда.
Шокиржон Дадабоев,Уйчи туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти






