Оқтош МФЙда содир этилган жиноят юзасидан Наманган вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари бошчилигида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги масъуллари, ИИБ ходимлари, имом хатиблар, маҳалла фаоллари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди. Мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва унинг салбий оқибатларини бу жойда иштирок этганларнинг барчаси оила аъзолари, қариндош-уруғлари ҳамда таниш-билишларига ибрат олиш мақсадида етказишлари кераклиги айтилиб, мутасаддиларга тавсиялар берилди.

▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги ПҚ-23-сонли қарори, 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сонли фармони (Мақбул қишлоқ хўжалиги экологик амалиёт стандартини GAEP) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 февраль куни Наманган вилоятига ташрифи давомида қермер хўжаликлари дала қирғоқларида ток ва тут кўчатлар экиш ҳамда асаларичиликни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросини бўйича Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Наманган вилояти Уйчи тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари билан фермер хўжаликлари ҳисоб ва ҳисоботларини юритиш марказида семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев сўзга чиқиб, ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш берди.

2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги Меҳнат кодексидаги айрим нормаларни тушуниш қийинроқ.

Масалан, янги МКнинг 502-моддаси 4-қисми (ўзбекча варианти)да шундай дейилган:

➖раҳбар ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича тиббиёт ташкилотлари гуруҳлари ўзи бевосита бўйсунадиган соғлиқни сақлашни бошқариш органлари томонидан, даволанган беморлар сонига қараб — стационар муассасалар учун, хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб — амбулатория-поликлиника хизмати ва бошқа тиббиёт ташкилотлари учун белгиланади.

Бу нормани қайта-қайта ўқиганда ҳам тушуниш мушкул. Сабаби, бу норма аввал рус тилида ёзилган ва ўзбекчага таржима қилингандан кейин баъзи жумлаларнинг ўрни алмашиб қолган, натижада қоиданинг мазмуни мураккаб бўлиб қолган.

Аслида бу ерда мазмун жуда оддий.

Мана бундай:

Тиббиёт ташкилотларидаги раҳбарлар меҳнатига тўланадиган ҳақ улар бевосита бўйсунадиган юқори турувчи соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланади.

Бунда меҳнатга тўланадиган ҳақнинг миқдори агар стационар муассаса бўлса – даволанган беморлар сонига қараб, амбулатория-поликлиника хизмати ва бошқа тиббиёт ташкилотлари бўлса шу ҳудуддаги аҳоли сонига қараб белгиланади.

А Деҳқонов,Уйчи туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

📚 O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 08.11.2022 yildagi PQ-415-son qarori bilan 2022-yil 1-dekabrdan boshlab tijorat tashkilotlari faoliyatiga oid quyidagi talablar bekor qilinsin:🔰 a) quyidagi tashkilotlarga nisbatan ichki audit xizmatlarini tashkil etish: 📎 mas’uliyati cheklangan jamiyatlar, bundan aktivlarining balans qiymati bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming barobaridan ko‘p bo‘lgan, davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq bo‘lgan mas’uliyati cheklangan jamiyat, shuningdek, kredit tashkiloti mustasno; 📎 aktivlarining balans qiymati bazaviy hisoblash miqdorining yuz ming barobaridan kam bo‘lgan, davlat ulushi 50 foiz va undan ortiq bo‘lgan aksiyadorlik jamiyatlari va davlat unitar korxonalari;🔰 b) mas’uliyati cheklangan jamiyatning ta’sis shartnomasini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish;🔰 v) mas’uliyati cheklangan jamiyatning yuridik shaxs hisoblangan ishtirokchilari vakillariga umumiy yig‘ilishda ishtirok etish uchun beriladigan ishonchnomani notarial tartibda tasdiqlash;🔰 g) mas’uliyati cheklangan jamiyatda zaxira jamg‘armasi tashkil etilganda, uning miqdorini ustav fondining (ustav kapitalining) kamida 15 foizi etib belgilash.Javohir Ahmadjonov,

Собиқ “Агрокимёҳимоя” жамиятига қарашли гаражда 27 та ОВХ,. 20 та штангали пуркагич таъмирланмоқда. Бугун туман ҳокими Шуҳрат Мусаев ҳамда тегишли соҳа мутахассислари, ҳудуд аграномлари мазкур гаражда бўлиб, техникаларни мавсумга созлаш жараёнлари билан танишишди ва зарур чора-тадбирларни белгилашди.

Подкатегории