▫️Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 январдаги ПҚ-23-сонли қарори, 2019 йил 23 октябрдаги ПФ-5853-сонли фармони (Мақбул қишлоқ хўжалиги экологик амалиёт стандартини GAEP) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3 февраль куни Наманган вилоятига ташрифи давомида қермер хўжаликлари дала қирғоқларида ток ва тут кўчатлар экиш ҳамда асаларичиликни ривожлантириш бўйича топшириқлар ижросини бўйича Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Наманган вилояти Уйчи тумани фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари билан фермер хўжаликлари ҳисоб ва ҳисоботларини юритиш марказида семинар ўтказилди.

Семинарда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг бўлим бошлиғи Н.Мирабдуллаев сўзга чиқиб, ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтириш берди.