Aзиз маҳалла тизими фидойилари ва фаоллари!

Барчангизни бугунги байрам билан чин юракдан самимий табриклайман.

Президентимиз ташаббуси билан маҳаллабай, хонадонбай ишлаш тизими йўлга қўйилди. Маҳаллаларда "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" жорий қилинди. Ҳар бир мутасадди раҳбарлар, маҳалла раислари билан биргаликда ушбу дафтарга киритилган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш баробарида турли касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

Бугун маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан бир сафда фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ҳам эзгу ишларда қанот бўлишмоқда.

Давлатимиз раҳбари томонидан “Маҳалла ислоҳотчи” йўналиши бўйича белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда, маҳаллаларимиз ободлиги, оилалар мустаҳкамлиги, халқимиз розилиги йўлида олиб борилаётган барча ишларда сиҳат-саломатлик, узоқ умр, сўнмас ғайрат-шижоат тилайман.

Шуҳрат МУСАЕВ, Уйчи тумани ҳокими.

"Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан Уйчи туманидаги “Мезбон” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар вакиллари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари иштирок этдилар.

Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, сектор раҳбарлари барчани қўшалоқ байрам билан самимий табриклаб, соҳа фаоллари ва фидойиларидан бир гуруҳига “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.

Туман маданият бўлими хонандалари ҳамда таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хушнудлик бағишлади.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида меҳнат шартномасини бекор қилишнинг айрим янги ва қўшимча асослари кўзда тутилмоқда.

Шулардан бири меҳнат шартномасини ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши муносабати билан бекор қилишдир.

Янги МКда меҳнат шартномасини бекор қилишнинг умумий асослари 155-моддада кўрсатилган бўлиб, унда жами 11 та асос (банд) келтирилган.

(Маълумот учун, янги МК 155-моддаси амалдаги МКнинг 97-моддасининг ўрнига ўтмоқда, яъни 30 апрелдан “МК 97-модда” ўрнига биз “МК 155-модда” дейдиган бўламиз).

Ана шу 155-модданинг 2-қисми 7-бандида меҳнат шартномасини ходимнинг иш берувчи билан бирга бошқа жойга ишлаш учун кўчишни рад этиши муносабати билан бекор қилиш амалиёти келтирилган. Ҳамда бу асос билан ишдан бўшатиш 7-бандда МК 146-модда 5-қисмига ҳавола қилинган.

Яъни, бу ишдан бўшатиш амалиётининг буйруқда қўлланадиган (ёзиладиган) алоҳида асоси 146-модданинг 5-қисми бўлади.

1. Ҳуллас, агар иш берувчи бошқа жойга, яъни ходимнинг яшаш жойидан унга яшаш жойига қайтиш имконини бермайдиган масофада жойлашган бошқа ҳудудга кўчадиган бўлса, ходимни камида 2 ой аввал бу ҳақида ёзма равишда огоҳлантириши керак бўлади.

2. Иш берувчи бу огоҳлантириш муддатининг 2 хафтадан ошадиган қисмини ходимдан сўрамасдан пуллик компенсацияга алмаштиришга ҳақли. Қолган 2 хафталик қисмини у билан келишиб алмаштириши мумкин.

3. Ходим рози бўлса хоп-хоп, бу бўйича иш берувчи билан бошқа жойга кўчиб ўтишга розилиги қўшимча келишув тузиш ва буйруқ чиқариш йўли билан расмийлаштирилади.

❓Лекин ходим рози бўлмасачи??? Айни мана шу жойида жараён меҳнат шартномасини бекор қилишга айланиб кетиши мумкин.

4. Яъни, янги МКнинг 146-моддаси 5-қисмига биноан ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчишни ёзма равишда рад этган тақдирда, у билан тузилган меҳнат шартномаси “ходим иш берувчи билан бирга бошқа жойга кўчишни рад этганлиги сабабли” деган асос (таъриф) билан бекор қилинади.

5. Бундай ҳолатларда меҳнат шартномаси ходимга ишдан бўшатиш нафақаси тўланган ва ишга жойлашиш даврида ўртача иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда бекор қилинади: албатта, буйруқ чиқариш йўли билан.

☝️Ходимнинг рад жавоби огоҳлантириш муддати даврида у томонидан берилган раддия аризаси ёки ёзма шаклда муносабат бермаса, рад этиш факти ҳозир бўлган гувоҳлар иштирокида тузилган далолатнома билан расмийлаштирилади.

(2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги МКнинг 146 ва 155-моддалари).

Шокиржон Дадабоев, Уйчи туман Адлия булими Юридик хизмат курсатиш маркази бошюрисконсульти

Биз меҳнат ҳуқуқлари соҳасидаги имтиёзлар борасида халқаро шартномалар ва халқаро конвенциялар бизнинг маҳаллий қонунларимиздан устун эканлигини англашимиз керак.

▪️Амалдаги Меҳнат кодексининг 10-моддаси 1-қисмида "агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ёки Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган конвенциясида ходимлар учун меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёки бошқа норматив ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки конвенциянинг қоидалари қўлланилади" дейилган.

☝️Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси (унда ҳам 10-моддада)да ҳам деярли шу қоида сақланиб қолган.

Масалан, агар бизнинг меҳнат қонунчилигимизда “ходимларни 2 та ҳолатда бўшатиб бўлмайди” дейилган бўлса, бироқ, биз ратификация қилинган халқаро ҳужжатда “ходимларни 4 та ҳолатда бўшатиб бўлмайди” дейилган бўлса, демак ўша конвенция қоидалари қўлланилиши керак. Бунда ходимлар 1 та эмас, 4 та ҳолатда ишдан бўшатиб бўлмаслигига оид қоидалар ишлайди.

Гап шундаки, Ўзбекистонда 1995 йил 6 майда ратификация қилинган “Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Конвенцияда аёллар учун бизнинг Меҳнат кодекси (ҳам амалдаги, ҳам янги Меҳнат кодекси)га қараганда имтиёзлироқ нормалар назарда тутилган.

Мисол учун, амалдаги МКнинг 237-моддасида корхонанинг бутунлай тугатилишидан ташқари ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмаслиги кўрсатилган. Бундан ташқари, бундай аёллар билан муддатли меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳам уларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилиши шартлиги белгиланган. Янги МКнинг 408-моддасида корхона тугатилишидан ташқари ҳомиладор аёлларни бошқа асослар бўйича иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш мумкинмаслиги айтиб ўтилган. Янги МК 409-моддасида эса 3 ёшга тўлмаган аёллар билан корхона тугатилиши, меҳнат вазифаларини мунтазам бузиш ёки бир марта қўпол равишда бузиш асосларидан ташқари бошқа асослар бўйича иш берувчи ташаббуси билан бўшатиш таъқиқланиши қайд этилган.

Эътибор берсангиз, маҳаллий қонунчилигимиздаги ҳомиладор ва 3 ёшгача болали аёлларни бўшатишга чекловлар асосан иш берувчи ташаббусига кўра (амалдаги МК 100-модда, янги МК 161-моддадаги) ишдан бўшатишларга тегишли, тўғрими?

▪️“Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Конвенциянинг 6-бандида эса шундай дейилган:

➖аёл ушбу Конвенциянинг 3-модда қоидаларига мувофиқ унга берилган оналик таътили асосида ишда бўлмаса ва шу пайтда иш берувчи томонидан ушбу аёлнинг ишдан бўшатиш тўғрисида буйруқ қабул қилинса ёки ушбу аёлнинг бундай таътили пайтида муддати тугайдиган буйруқ қабул қилинса, бундай буйруқ ноқонуний ҳисобланади.

Конвенциядаги мазкур қоида оналик таътилида, яъни ҳомиладорлик ва туғиш таътилида, фарзанди 2 ёшга тўлгунига қадар ва фарзанди 3 ёшга тўлгунга қадар бола парваришлаш таътилида бўлган аёлларга яна кўпроқ имтиёз бермоқда. Ишдан бўшатишлар бўйича Меҳнат кодексида кўрсатилганидан кўра кўпроқ имтиёз демоқчиман.

Яъни, Конвенцияда агар аёллар оналик таътилида бўлса, уларнинг истагига (яъни, ходимнинг ташаббусига кўра, ёки тарафлар келишувига) зид бўлган бошқа кўплаб асослар бўйича ҳам уларни ишдан бўшатиб бўлмаслиги назарда тутилмоқда.

Шокиржон Дадабоев,Уйчи туман Адлия булими Юридик хизмат курсатиш маркази бошюрисконсульти

Наврўз сурури

“СЕН ДУНЁГА КЕРАКСАН, АЁЛ!”

Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Деҳқонобод МФЙ хотин-қизлар фаоли Одина Ортиқова ташаббуси билан “Сен дунёга кераксан, аёл!” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбари Ш. Мусаев, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи И.Валиханов, “Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси раиси Н.Раҳимовлар самимий тилаклар билдиришди. Байрам дастурхони атрофида намунали қайноналар, матонатли оналар, тадбиркор аёллар, фаол хотин-қизлар, фахрийлар жам бўлишди.

Шу куни туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди. Туман саломатлик маркази ҳамда 35-оила поликлиникаси тиббиёт ходимлари томонидан соғлом турмуш тарзи бўйича тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросидаги дилрабо куй-қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.

Подкатегории