"Маҳалла тизими ходимлари куни" муносабати билан Уйчи туманидаги “Мезбон” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, нуронийлар вакиллари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари, профилактика инспекторлари иштирок этдилар.
Туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, сектор раҳбарлари барчани қўшалоқ байрам билан самимий табриклаб, соҳа фаоллари ва фидойиларидан бир гуруҳига “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғаларини топширдилар.
Туман маданият бўлими хонандалари ҳамда таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага хушнудлик бағишлади.






