Олти сотих хонадон озода ва саришта. Помидордан тортиб, турфа гуллару, анор ва узумларгача бор, ҳосилга кирган.

Очиғи, хонадон соҳибаси Санобар Абдураҳмонова бел грижаси касаллиги сабаб юролмаса-да, ҳовлиси боғу бўстонга айланганидан ҳайрату ҳавасингиз ошади. - Беморлик ҳам Яратганнинг синови. Сабр қилсак, шифосини беради. Лекин касалман, дея осмонга қараб ётган билан иш битмайди. Яратгандан сўраб, ҳаётга интилиш керак, шукрона қилган асло кам бўлмайди, - дейди хонадон бекаси.

Бугун туман ҳокими, сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев аяни йўқлаб хонадонига ташриф буюрди. Ифторлик дастурхонида аяга соғлик, узоқ умр тилаб, дуолар қилинди

Уйчи туман маданият маркази хиёбонида ана шу шиор остида ёшлар сайли бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси лойиҳаси мазмун-моҳиятини тушунтириш ва тарғиботига бағишланган ёшлар сайли туман маданият бўлими "Тарона" ашула ва рақс халқ ансамбли ҳамда ёш истеъдодли хонандалар иштирокидаги гала концертга уланиб кетди. Қалбларида шукроналик, юзларида табассум балқиб турган ҳамюртларимиз янгиланаётган Конституцияга бефарқ эмасликларини якдиллик билан ифодаладилар.

Дилрабо куй-қўшиқлар барчани рақсларга ундади. Болажонлар дилдан яйраб, қувнадилар.

Тадбирда туман ҳокими Ш.Мусаев иштирок этди.

Уйчи туманидаги 1-сектор биносида аҳоли билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев, туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.

Қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбаридан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви ҳамда йўл муаммоси, таълим, кредит, мактабгача таълим ташкилоти билан боғлиқ масала, тиббий ёрдам, бандлик, моддий ёрдам, аукцион савдосига ер билан боғлиқ масала, тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 40 дан ортиқ мурожаатнинг 16 таси жойида ечимга келтирилган бўлса, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.

Икки юз нафардан зиёд маҳалланинг нуронийлари, онахонлари, қолаверса, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган фуқароларни бир дастурхонга жамлаган ушбу ифторликда ҳудуднинг оқсоқол ва имомлари ҳам иштирок этдилар.

Секторлар кесимида ҳар бир маҳаллада ифторлик тадбирлари ўтказилмоқда.

"Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси томонидан ташкилланаётган ифторлик тадбирида нуронийлар дуо қилиб, йилимиз ҳар йилгидек баракали, қувончли кунларга бой бўлишини Яратгандан тиладилар.

Жаҳон тараққиёт банкининг инвестиция дастури асосида Наманган вилоятида жами 140 км. йўл асфальтланмоқда. Шундан 20 км. Уйчи туманида амалга оширилади.

Айни вақтда Ёрқўрғон – Мевазор - Қизилравот йўналишидаги 4 КА 463 автомобиль йўлида асфальт бетон қопламаси ётқизилмоқда. 13 км.да иш якунланди. 20 та самосвал, 6 та махсус техника ажратилган, 25 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Август ойига қадар иш тўлиқ якунланиб, йўллар равон бўлади.

Подкатегории