Бугунги кунда дунё харитаси одам савдоси муаммосига дуч келмаган бирорта давлат йўқ. Дунёдаги барча мамлакатлар одам савдосидан жабрланади. Халқаро меҳнат ташкилотининг ҳисоб китобларига кўра бутун дунёда 30 миллиондан ошиқ киши қулдорликнинг замонавий шакли қурбонига айланяпти. Одамлар 127 мамлакатдан сотувга чиқаётганлиги ва улар 137 давлатда эксплуатация қилинаётганлиги аниқланган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, одам савдоси қурбонларининг 71 фоизини аёллар ва болалар ташкил этади.Шунинг учун ҳам БМТ Бош Ассамблеясининг 2010 йил 30 июлда “Одам савдосига қарши курашиш бўйича” Глобал ҳаракат дастури қабул қилинган. БМТ томонидан 2013 йил 30 июль куни Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш куни деб эълон қилинган.Ўзбекистонда одам савдоси, хусусан, унинг трансмиллий кўринишларига қарши қатъий чоралар қабул қилинмоқда.Одам савдосининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Бу иллат билан курашишда нафақат давлат ташкилотлари, шу жумладан, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда халқаро ташкилотлар ҳам манзилли ишларни амалга оширмоқда.2008 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган. Мазкур қонунга 2020 йил 17 августдаги Қонун билан бир қарор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.Мамлакатимиз Олий Мажлиси томонидан сўнгги йилларда одам савдосига қарши курашишга оид кўплаб халқаро ҳужжатларда назарда тутилган нормалар миллий қонунчилигимизга имплементация қилинган. Хорижий давлатлар билан уюшган жиноятчилик, шу жумладан, одам савдосига қарши курашиш бўйича ўттиздан ортиқ икки томонлама шартнома ва битимлар имзоланган. Қонунга асосан одам савдоси — куч билан таҳдид қилиш ёки куч ишлатиш ёхуд мажбурлашнинг бошқа шаклларидан фойдаланиш, ўғирлаш, фирибгарлик, алдаш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ёки вазиятнинг қалтислигидан фойдаланиш орқали ёхуд бошқа шахсни назорат қилувчи шахснинг розилигини олиш учун тўловлар ёки манфаатдор этиш эвазига оғдириб олиш йўли билан одамлардан фойдаланиш мақсадида уларни ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш. Одамлардан фойдаланиш бошқа шахсларнинг фоҳишалигидан фойдаланишни ёки улардан шаҳвоний фойдаланишнинг ўзга шаклларини, мажбурий меҳнатни ёки хизматларни, қулликни ёхуд қулликка ўхшаш одатларни, эрксизлик ҳолатини ёхуд инсон аъзоларини ва (ёки) тўқималарини олишни англатади. Одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг энг кўп тарқалган турлари – одамларни бевосита сотиш ва сотиб олиш, қуллик, эрксизлик ва қарамлик, эркаклар ва аёлларнинг меҳнат эксплуатацияси, одамларни уларнинг аъзоларидан фойдаланиш мақсадида сотиш, болаларни сотиш ва сотиб олиш ҳисобланади.Республикамизда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия ташкил этилиб, ўз фаолиятини олиб бормоқда. Идоралараро комиссиянинг вазифаларидан бири бу давлат органларини одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш йўналишидаги фаолиятини бирлаштириш ҳисобланади.Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасининг 3-қисмида одам савдоси, яъни одамни олиш-сотиш ёхуд одамни ундан фойдаланиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш каби жинотларини содир этганлик учун саккиз йилдан ўн икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазо чоралари белгиланган.

Тўхтамурод Ражабов,Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

Айни кунлада Уйчи туманининг бепоён далаларида иш қизғин. Буғдойзорлар оралар юраркансиз, ризқ-рўз бунёдкорларига фидойи меҳнатларини кўриб, тасаннолар айтасиз. Ғўза ниҳоллари баравж ривожланмоқда. Кузда яратиладиган хирмон учун ҳозирдан тайёргарлик авжида. Дала қирғоқларига экилган ошқовоқ ҳам дастурхонларимиз тўкинлиги учун хизмат қилади.

Туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари "Эгамберди полвон Нурматов" фермер хўжалиги дала майдонларида бўлиб, деҳқончиликка барака тиладилар.

“Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастурини тасдиқлаш тўғрисида“ги Президент қарори (ПҚ–46-сон, 07.02.2023 й.) қабул қилинди

🔰Қарор билан Ўзбекистон Республикасида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги Миллий таълим дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

✅ Қарорга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан профессионал ва олий таълим тизимида “Инсон ҳуқуқлари”, “Аёллар ҳуқуқлари”, “Бола ҳуқуқлари” бўйича ўқув ва махсус курслар жорий этилади.

📁 2023 йил 1 июнгача мазкур курслар жорий этиладиган профессионал ва олий таълим ташкилотларининг аниқ рўйхати шакллантирилади.

🗓 2023 йил 1 июндан бошлаб ҳар йили “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари соҳасидаги таълим ва инновациялар” миллий танлови ўтказиб борилади.

☑️ Шунингдек, 2023 йил 1 мартдан терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун қийноққа солишга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари доимий равишда ташкил этилади.

❕2023 йил 1 майдан раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимида инсон ҳуқуқлари ва гендер тенглик бўйича ўқув курслари (соатлари) жорий қилинади.

📚Қарорга кўра шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ахборот-кутубхона марказларида Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги адабиётлар йўналиши ташкил этилади.

⚖️ 2023 йилдан Конституция қабул қилинган кун муносабати билан ўтказиладиган кўрик-танловларда аёллар, бола ва ёшлар ҳуқуқлари масалалари қамраб олиниши таъминланади.

“Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan o‘tkazish mexanizmlarni joriy etish to‘g‘risida”gi Hukumat qaroriga ko‘ra, Sog‘liqni saqlash vazirligi tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyadan o‘tkazish va sog‘liqni saqlash sohasida ekspertlarni sertifikatlash bo‘yicha vakolatli davlat organi hisoblanadi.

Qaror bilan tasdiqlangan Tibbiyot tashkilotlarini ixtiyoriy akkreditatsiyadan o‘tkazish bo‘yicha davlat xizmatlarini ko‘rsatishning maʼmuriy reglamentiga ko'ra:

Tibbiyot tashkilotlarini akkreditatsiyalash quyidagi bosqichlardan iborat:➖ o‘zini o‘zi baholash va baholash natijalarini tibbiy xizmatlar sifatini boshqarish axborot tizimiga kiritish;➖ joyning o‘zida tashqi kompleks baholash;➖ inspeksiya nazorati.Akkreditatsiyadan o‘tish uchun tibbiyot tashkilotlari akkreditatsiyalovchi organga quyidagilar orqali ariza taqdim etadi:

➖ Davlat xizmatlari markazlari;➖ YAIDXP (my.gov.uz).

Arizaga BHMning 2 baravari (600 ming so‘m) miqdorida to‘lov to‘langanligi haqidagi kvitansiya ilova qilinadi.

Akkreditatsiya guvohnomasini berish to‘g‘risidagi qaror qabul qilingan taqdirda tibbiyot tashkilotiga akkreditatsiya standartlariga muvofiqligi darajasiga qarab quyidagi toifalar berilishi mumkin:➖ ikkinchi akkreditatsiya toifasi – standartlariga muvofiqligi kamida 75 foiz bo‘lganda; ➖ birinchi akkreditatsiya toifasi – standartlariga muvofiqligi kamida 85 foiz bo‘lganda;➖ oliy akkreditatsiya toifasi – standartlariga muvofiqligi kamida 95 foiz bo‘lganda.

Uychi tuman Davlat xizmatlari markazi mutaxassisi Muxiddin SIDDIQOV

Уйчи тумани "Зарбол Навоий" ММТП ҳудудидаги "Жаҳонгир Умрзоқов" фермер хўжалигида ғўза қатор ораларига биринчи комплекс ишлов бериш бўйича ММТП ва фермер хўжаликлари, шунингдек кластер ва қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбарлари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг тумандаги вакили Т.Исматиллаев, Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаев ҳамда тегишли соҳа раҳбарлари иштирок этиб, тавсиялар беришди.

Подкатегории