Янгиликлар
Сайл доирасида ташкил қилинган концерт дастурида ёшларимиз суйган санъаткорлар Муҳаммад Зиё, Аҳмадали Баҳромов, Шоҳрух Эргашев ва бир гуруҳ хушовоз хонандалар иштирок этишди.
Бу ҳақда Уйчи туман ДХМ бош мутахассиси Дилбархон Мирзаева маълумот беради.
(https://lex.uz/docs/5429899#5432240)▫️ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
▫️ кўп болали оилаларнинг болалари;
▫️ етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
▫️ “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;
▫️ контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
▫️ талабалар ва педагогларнинг болалари;
▫️ акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;
▫️ кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар.
Уйчи тумани 1-сектор худудидаги Олмурут МФЙнинг "Наврўз" ва "Олмурут" кўчаларида хонадонбай ўрганиш асосида фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашиб, мурожаатлар ўрганилди.
Хонадонбай ўрганиш асосида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар ўзларини қизиқтирган саволларга ҳамда ечимини кутаётган муаммоларига бевосита туман раҳбаридан жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.
Ўрганишда хонадон эгаларини томорқадан фойдаланиш, ободонлаштириш, яшаш тарзи, бандлик ҳолатлари ҳам кўрилди. 7 нафар фуқаронинг мурожаатига тушунтириш берилди, маълум бир вақт талаб этадиган 2 та мурожаатга тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев сектор ҳудудида яшовчи 86 нафар уюшмаган, пробация назоратида ҳамда профилактик ҳисобда турувчи, миграциядан қайтганлар ҳамда ногиронлиги бор ёшлар билан учрашди.
Сектор раҳбари ҳар бир ёшнинг қизиқиши, ҳозирда қандай меҳнат фаолияти билан бандлиги ҳамда келгусидаги режалари ҳақида фикр алмашди.
Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг муаммосини ҳал этиш ва ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида амалий ёрдам бериш.
Учрашув якунида сектор раҳбари Ш.Мусаев ҳар қандай мурожаатга ечим топиб беришга тайёрлигини билдирди.
Уйчи туманининг Шифокор МФЙда яшовчи Комилжон Олиғжонов хонадонидаги томорқасидан самарали фойдаланиб, рўзғорига барака киритмоқда.
-Бир сотих майдонда иккита иссиқхона қилганмиз,-дейди хонадони соҳиби. Учинчи йилдирки, иссиқхонада рўзғоримиз учун зарур бўлган маҳсулотларни етиштиряпмиз. Помидор, бодринг канда бўлмайди. Ортиқчасини маҳаллий бозорга етказиб берамиз. Уйда икки киши банд. Яъни уйда туриб ҳам даромад олиш имконига эга.






