Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев сектор ҳудудида яшовчи 86 нафар уюшмаган, пробация назоратида ҳамда профилактик ҳисобда турувчи, миграциядан қайтганлар ҳамда ногиронлиги бор ёшлар билан учрашди.
Сектор раҳбари ҳар бир ёшнинг қизиқиши, ҳозирда қандай меҳнат фаолияти билан бандлиги ҳамда келгусидаги режалари ҳақида фикр алмашди.
Ушбу учрашувдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг муаммосини ҳал этиш ва ёшларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларида амалий ёрдам бериш.
Учрашув якунида сектор раҳбари Ш.Мусаев ҳар қандай мурожаатга ечим топиб беришга тайёрлигини билдирди.






