Янгиликлар
Мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган Рамазон ойида инсон қадрини улуғлаш, саховат, меҳр-оқибатни кучайтириш, муҳтожларга мурувват кўрсатишнинг савоби янада улуғ бўлади.
Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Шуҳрат Мусаев сектор ҳудудидаги хонадонларда беморлар, ёлғиз қариялар, ногиронлиги бор фуқаролар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, ифторлик дастурхонида иштирок этмоқда.
Бугун туманимиз раҳбари Янгиҳаёт МФЙда истиқомат қилувчи Санъатхон ая ва Нуриддин ота Турсунов хонадонига ташриф буюрди.Санъатхон ая анчадан буён бемор. Ундан кўнгил сўраб, саломатлик тилади. Нуриддин ота меҳр ва эътибор учун миннатдорчилик билдирди.

Uychi tumani hokimligida o'quv mashqi yakuni yuzasidan yig'ilish bo'llib o'tdi. Unda o'quv mashqiga sovuqonlik bilan ish tashkil etganlarga intizomiz jazo tayyinlanishi yuzasidan ta'kidlab o'tildi va faol qantashganlarga Namangan viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi boshlig'i, general mayor Qosumali Axmedov, Uychi tuman hokimi (Fuqaro muhofazasi boshlig'i)ning tashakkurnomalari, estalik sovg'alari topshirildi.
Ma'lumot uchun: HQShO'M yakuniy yig'ilishi Chortoq va Uchqo'rg'on tumanlarida ham o'tkaziladi.
O'quv mashqida har bir amalga oshirilgan islar inson qadri uchun.
Namangan FVB axborot xizmati.
Бугун Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда 53 нафар фуқародан тиббий ёрдам, бандлик, моддий ёрдам, оилавий ва бошқа масалаларда мурожаатлар эшитилди. 32 та мурожаат жойида ҳал этилди. 10 нафар фуқаронинг мурожаатига тушунтириш берилди, маълум бир вақт талаб этадиган 3 та мурожаатга тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Унда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Ш.Мусаев Иттифоқ МФЙ ва сектор ҳудудидаги ёшлар билан учрашди. Ёшлар томонидан экин экиб, фойдаланишга аукциондан ер олиш, ишга жойлашиш, ўқиши учун контракт пулини тўлаб бериш ва бошқа масалаларда мурожаатлар эшитилди. 4 нафар ёшга тушунтириш берилди, яна шунча нафар ёшнинг мурожаатини қўшимча ўрганишга мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларнинг оғирини енгил қилиш ташаббуси билдирилиб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларга тавсиялар берилган эди.
Хайру барокат ойи – Рамазон ойида Ахси маҳалласида яшовчи терроризм ва экстремизмга қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб, ҳозирда нафақадаги Исоқжон Жамолов хонадонига туман ҳокими Ш.Мусаев, ИИБ бошлиғи Ф.Мирзаев, туман прокурори А.Тухтасинов, Наманган вилояти ИИБ бошлиғи маслаҳатчиси Р.Аббасов , туман ИИБ бошлиғи ўринбосарлари ташриф буюриб, хабар олишди.
Қуръон тиловат қилинди. Якунда шундай муборак ойда юртимизга тинчлик, осойишталик, Ватанимиз ободлиги ва оилалар фаровонлигини сўраб дуолар қилинди.