Бугун Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабулда туман ҳокимининг ўринбосарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳам қатнашиб, мурожаатларни тинглашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда 53 нафар фуқародан тиббий ёрдам, бандлик, моддий ёрдам, оилавий ва бошқа масалаларда мурожаатлар эшитилди. 32 та мурожаат жойида ҳал этилди. 10 нафар фуқаронинг мурожаатига тушунтириш берилди, маълум бир вақт талаб этадиган 3 та мурожаатга тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.