Унда 1-сектор раҳбари, туман ҳокими Ш.Мусаев Иттифоқ МФЙ ва сектор ҳудудидаги ёшлар билан учрашди. Ёшлар томонидан экин экиб, фойдаланишга аукциондан ер олиш, ишга жойлашиш, ўқиши учун контракт пулини тўлаб бериш ва бошқа масалаларда мурожаатлар эшитилди. 4 нафар ёшга тушунтириш берилди, яна шунча нафар ёшнинг мурожаатини қўшимча ўрганишга мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.






