Уйчи тумани  Н.Абдуллаев СИУ ҳудудидаги  ММТПда Уйчи, Норин, Учқўрғон, Наманган, Чортоқ туманлари вакиллари иштирокида қишлоқ хўжалигидаги долзарб юмушларга бағишланган вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов раҳбарлигидаги масъуллар 2023 йил пахта ҳосили учун ғўза парваришида  белгиланган агротехник  тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш, жумладан, жойларда  “Механизаторлар уй”ларини ташкиллаш, механизаторларга етарли шароитларни яратиш ҳамда техника, механизмларни дислокацияга кўра бир жойга йиғиб, талабнома асосида отряд қилиб ишга чиқариш бўйича бир қатор вазифаларни  белгилаб беришди.

ЎЗБЕКИСТОН - МЕҲРЛИ ДАВЛАТ

Бугун дунё нигоҳларида юртимизга бўлган самимий сўзлар, Ўзбекистон меҳрли давлат, дея таърифланиши, юртимизда инсон улуғ эканлиги, қадри эса азизлигига яна бир бор ишонч ҳосил қиласан.

Давлатимиз томонидан имконияти чекланган ёшларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан ижтимоий ҳаётда ҳеч кимдан кам эмаслигига ундалмоқда.

Уйчи туманидаги имконияти чекланган 7 нафар ёшга электрон ногиронлик аравачаси топширилди. Бу эътибор ва меҳрдан ёшларимиз беҳад мамнунлар.

А.Эгамбердиев номли ММТП ҳудудидаги “Матлуба фарзандлари Шокиржон ва Собиржон” фермер хўшжалиги дала шийпонида бўлиб ўтган учрашувда туман сектор раҳбарлари, фахрий оқсоқоллар, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари, пахта-ғалла кластери корхоналари, барча фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашдилар.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимов, вилоят ҳокимининг бош вакили М.Жўраев, ўсимликлар карантини агентлиги ўринбосари А.Жўраев дала четларига ток ва ошқовоқ экиш, ток кўчатлари учун симёғочлар ўрнатиш, ғўза зараркурандаларига қарши курашиш, илдиз қуртига қарши трихогарамма қўйиш, феремон тутгичлар ўрнатиш, ғўзага суспензия қилиш, ғаллани занг касаллигидан сақлаш, ипак қурти парвариши бўйича мутасаддиларга керакли тушунча ва тавсиялар беришди.

Уйчи тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ ходимлари томонидан вилоят ҳудудида 2023 йилнинг 15 апрель кунидан 15 май кунига қадар ўтказилаётган кенг қамровли “Турмуш”  тадбири давомида оилалардаги ижтимоий-маънавий, тарбиявий муҳит маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда чуқур ўрганилиб, низолашиб келаётган, ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун ички ишлар органлари профилактик ҳисобига олинган шахслар билан олиб борилаётган профилактик ишларни кучайтириш ва уларнинг оиласидаги соғлом турмуш тарзини таъминлаш юзасидан руҳиятида кескин ўзгариш кузатилганлар билан тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда  ҳуқуқий маслаҳат, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, ишсизларни ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Учқўрғон фуқаролик ва иқтисодий суд судьялари АТ Халқ банки Учқўрғон филиалида "Одам савдосига қарши курашиш ва коррупия" мавзусида давра суҳбати ўтказишди

Подкатегории