Уйчи тумани Н.Абдуллаев СИУ ҳудудидаги ММТПда Уйчи, Норин, Учқўрғон, Наманган, Чортоқ туманлари вакиллари иштирокида қишлоқ хўжалигидаги долзарб юмушларга бағишланган вилоят кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов раҳбарлигидаги масъуллар 2023 йил пахта ҳосили учун ғўза парваришида белгиланган агротехник тадбирларни ўз вақтида ташкил этиш, жумладан, жойларда “Механизаторлар уй”ларини ташкиллаш, механизаторларга етарли шароитларни яратиш ҳамда техника, механизмларни дислокацияга кўра бир жойга йиғиб, талабнома асосида отряд қилиб ишга чиқариш бўйича бир қатор вазифаларни белгилаб беришди.







