Янгиликлар
Uychi tumanidagi 34-maktab kutubxonachisi S.Qobulova, D.Umarovalar, musiqa fani o'qituvchisi Sh.Sobirovala, 5-"D" sinf rahbari B.Xolmatovlar boshchiligida ,,Besh tashabbus besh imkoniyat'' nomli tadbir tashkil etildi.Tadbirda o'quvchilar tomonidan kuy- qo'shiqlar, raqslar, she'rlar aytildi. Ayniqsa o'quvchilar tomonidan ijro etilgan ''Kitobdan yaqin do'st yo'q'' mavzusidagi sahna ko'rinishi barcha ustoz va murabbiylarga manzur bo'ldi.
Кўргазмали семинарда биринчи ва иккинчи культивация, чизеллаш якунланган, ягона ва минерал ўғит билан озиқлантирилган майдонларни тайёрланганлиги, ОВХ ва штангелли пуркагич, ОШУ чанглатгич, культиватор, чизел мослама ва ўғитлагич техникаларни тайёрлаб қўйилганлиги, ҳар бир ҳудудга 10 нафардан жамоатчилик асосида биомаҳсулот тарқатадиган ишчиларни ишга олинганлиги, бир донадан "Дамас" автомобили бириктирилганлиги бўйича ҳужжатлар тасдиқланганлиги бирма-бир кўриб олинди.
Семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов, Ўсимликлар карантини инспекцияси раҳбари Анваржон Гаппаров, тумандаги сектор ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдила
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги "Эгамберди полвон Нурматов" фермер хўжалигида 2023 йил 1 апрель куни экилган ғўзалар шоналашни бошлади.
🔹Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Фурқат Мирзаев туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси билан ҳамкорликда Қаҳрамон ҳамда Ғайрат МФЙларининг шағалланмаган кўчаларининг барчасида шағаллаш ишларини бошлашди.
🔹Тез фурсатда тумандаги бошқа маҳаллаларнинг шағалланиши лозим бўлган кўчаларнинг барчаси тўлиқ шағалланади.
🔹Шағаллаш ишлари учун туман ИИБ ходимлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар жалб қилинган.
Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокимлигининг ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича танлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрель кунги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун қуйидаги лотларда ТАНЛОВ эълон қилади.
1-лот35 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета Ҳужжатларига асосан қиймати 2 711 392 минг сўм.Йиллик эксплуатация суммаси 1 554 434 минг сўм.
2-лот22 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қиймати 2 560 504 минг сўм.Йиллик эксплуатация суммаси 1 148 485 минг сўм.
3-лот24 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қиймати 2 465 466 минг сўм.Йиллик эксплуатация суммаси 1 031204 минг сўм.
4-лот38 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета хужжатларига асосан қиймати 3 734 982 минг сўм.Йиллик эксплуатация суммаси 2 251 476 минг сўм.
Маълумот ўрнида, ПҚ-118-сонли қарорга асосан лойиҳаларни амалга оширишда модернизация қилиш ва таъмирлаш харажатлари учун талаб этиладиган инвестиция маблағлари хусусий шериклар ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади ҳамда хусусий шерикларнинг улуши камида 50 фоиз ва объектларни эксплуатация қилиш муддати 10 йилни ташкил этади.
Тендер ташкилотчиси: Уйчи туман ҳокимлиги. Уйчи шаҳарчаси, А.Темур кўчаси, 62-уй.Тел. 69-48-20-034: 69-48-21-546: 97-374-07-09.






