Янгиликлар
Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 20-сонли мактабгача таълим ташкилотида барча мактабгача таълим ташкилотларининг методист-тарбиячилари учун "Мактабгача таълим ташкилотида ёзги соғломлаштириш ойлигини ташкил этиш" мавзусида туман семинари ўтказилди
Уни туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими методист-тарбиячилари метод бирлашмаси раҳбари М.Солиева ҳамда аъзолари Х.Каримова, А.Фахриддиновалар томонидан ташкилланди. Семинарга мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Д.Жўраева бошчилигида мактабгача таълим ташкилотида соғломлаштириш ойлиги учун тарбияланувчиларга барча қулай шарт-шароитлар, сув ҳавзалари, қум майдони, ёзги айвонлар соз ҳолатга келтирилган. Семинар иштирокчилари учун қулайликлар яратилган.
Уйчи тумани 1-сектор биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев, МФЙ раислари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.
Сайёр қабулда имтиёзли кредит олиш, электр, уй-жой, кўчаларни асфальтлаш, бандлик, оилавий ва бошқа масалалардаги жами 36 та мурожаат эшитилди. 12 та мурожаат жойида ҳал этилди, 14 нафар фуқаронинг мурожаатига тушунтириш берилди, маълум бир вақт талаб этадиган 10 та мурожаат тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.
Қорақалпоғистон тиббиёт институти клиникасида госпитал турдаги "Меҳрли мактаб" филиали очилди.
"Меҳрли мактаб"га ташриф чоғида Зироат Мирзиёева бу ерда яратилган шароитлар билан танишди, болалар билан самимий суҳбатлашиб, педагоглар ва ота-оналарга далда сўзларини изҳор этди.
"Меҳрли мактаб" – таълимдан, ким қандай вазиятга тушиб қолганидан қатъи назар, барча баҳраманд бўлиши мумкинлигига ёрқин мисол. Бу ерда узоқ вақт давомида даволанаётган ҳамда оддий мактаб ёки боғчага қатнаш имконияти бўлмаган болалар билим олмоқда ва тарбияланмоқда. Улар реабилитация жараёнидан ҳам шу ернинг ўзида ота-оналари иштирокида ўтадилар.
Йил якунига қадар "Меҳрли мактаб" филиаллари Андижон ва Фарғонада очилади.

Уйчи туманидаги 16-мактабда 9-синф ўқувчилари учун давлат имтиҳонлари бошланди.