Уйчи туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 20-сонли мактабгача таълим ташкилотида барча мактабгача таълим ташкилотларининг методист-тарбиячилари учун "Мактабгача таълим ташкилотида ёзги соғломлаштириш ойлигини ташкил этиш" мавзусида туман семинари ўтказилди

Уни туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими методист-тарбиячилари метод бирлашмаси раҳбари М.Солиева ҳамда аъзолари Х.Каримова, А.Фахриддиновалар томонидан  ташкилланди. Семинарга мактабгача таълим ташкилоти раҳбари Д.Жўраева бошчилигида мактабгача таълим ташкилотида соғломлаштириш ойлиги учун тарбияланувчиларга барча қулай шарт-шароитлар, сув ҳавзалари, қум майдони, ёзги айвонлар соз ҳолатга келтирилган. Семинар иштирокчилари учун қулайликлар яратилган.