Уйчи тумани 1-сектор биносида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Унда туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Мусаев, МФЙ раислари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.
Сайёр қабулда имтиёзли кредит олиш, электр, уй-жой, кўчаларни асфальтлаш, бандлик, оилавий ва бошқа масалалардаги жами 36 та мурожаат эшитилди. 12 та мурожаат жойида ҳал этилди, 14 нафар фуқаронинг мурожаатига тушунтириш берилди, маълум бир вақт талаб этадиган 10 та мурожаат тегишлилиги юзасидан дахлдор мутасаддиларга йўналтирилди ва ижроси назоратга олинди.






