🏆 Besh tashabbus olimpiadasi  doirasida sportning shashka turi bo'yicha musobaqaning Uychi tuman bosqichiga start berildi.

⚪️⚫️ Bugun Uychi tumanida o'tkazilgan shashka musobaqasi qizg‘in va murosasiz bahslarga boy bo'ldi. Musobaqalar yakkalik tarzda, 11-15, 16-21; 22-26; 27-30 yosh toifasida, erkaklar va ayollar o'rtasida o‘tkazildi. Sektorlarda g‘oliblikni qo‘lga kiritgan yoshlar o‘rtasidagi bugungi bahslarning yuqori o‘rin egalari diplom, esdalik sovg‘alari va viloyat bosqichiga yo‘llanma oldilar.

Уйчи тумани нуронийлар жамоатчилик кенгаши фаоли Ҳамидулло Азизов кўп йиллар халқ таълими соҳасида ишлаб, нафага чиққан. Бугунги кунда ҳам устоз ёшлар таълим-тарбияси, маҳалланинг жамоат ишларида жонбозлик кўрсатиб келмоқдалар.

Устознинг қутлуғ ёшга тўлишлари муносабати билан туман ҳокимининг маслаҳатчиси Тоҳиржон Исматиллаев, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси бошлиғи Неъматилла Раҳимов, нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзолари самимий тилаклар билдиришди.

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИБРАТЛИ ОИЛАСИ”

 Наманган вилояти Уйчи тумани Янгичек МФЙда истиқомат қилувчи Умидахон  ва Ўсмиржон Умматалиевлар оиласи ҳаётидан фотолавҳалар

Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Уйчида профилактика куни деб эълон қилинган.

🔷 Шу муносабат билан бугун эрта тонгдан туман ҳокими Ш.Мусаев, ҳокимнинг 1-ўринбосари Д.Нурматов, хотин-қизлар бўйича ўринбосари С.Аҳмадалиева, нуронийлар жамғармаси бошлиғи Т.Исматиллаев,  ИИБ бошлиғи, подполковник Ф.Мирзаев профилактика инспекторлари, маҳалла раислари,  хотин-қизлар фаоллари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари,  ёшлар етакчилари томонидан кун давомида бажарилиши лозим вазифалар режалаштириб берилди.

🔷 Таъкидланишича, маҳаллаларда низоли ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни маҳалладаги обрўли шахслар билан муҳокама қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай турининг олдини олишга қаратилган мақсадли тарғибот тадбирларни мунтазаб олиб бориш ва аҳолини, айниқса, ёшларни фойдали меҳнат билан банд қилиш куннинг долзарб масаласидир.

🔷 Дарҳақиқат, нафақат профилактика куни, балки ҳар куни ва ҳар соатда ҳушёрлик янада кучайтирилиши лозим.

Ушбу сана муносабати билан Уйчи туманидаги “Мезбон” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида "Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими" кўрик-танлови вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига тавсия этилган  туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий бригада ҳамшираси Зулфияхон Боймирзаева  “Йилнинг энг яхши тиббий бригада ҳамшираси”,   туман тиббиёт бирлашмаси 32-оилавий поликлиникаси муолажа-эмлаш ҳамшираси Анорхон Турсунова  "Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси", “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими" танловининг вилоят босқичида  туман “Еmergency department” бўлими ҳамшираси Мафтуна Зиятова иккинчи ўринни қўлга киритиб,  “Йилнинг энг яхши болалар ҳамшираси” деб топилдилар.

Шодиёнада сўзган чиққан туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров самимий тилаклар билдириб, илғор тиббиёт ходимларига эсдалик совғаларини топширди.

Подкатегории