Ушбу сана муносабати билан Уйчи туманидаги “Мезбон” тантаналар мажмуасида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбир давомида "Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими" кўрик-танлови вилоят босқичида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичига тавсия этилган туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасининг тиббий бригада ҳамшираси Зулфияхон Боймирзаева “Йилнинг энг яхши тиббий бригада ҳамшираси”, туман тиббиёт бирлашмаси 32-оилавий поликлиникаси муолажа-эмлаш ҳамшираси Анорхон Турсунова "Йилнинг энг яхши муолажа ва эмлаш ҳамшираси", “Йилнинг энг яхши ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходими" танловининг вилоят босқичида туман “Еmergency department” бўлими ҳамшираси Мафтуна Зиятова иккинчи ўринни қўлга киритиб, “Йилнинг энг яхши болалар ҳамшираси” деб топилдилар.
Шодиёнада сўзган чиққан туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров самимий тилаклар билдириб, илғор тиббиёт ходимларига эсдалик совғаларини топширди.






