Янгиликлар
Уйчи туманидаги “Уйчи элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ миришкорлари жорий йилда 40 гектар майдонда пахта, 40 гектар майдонда ғалла парваришлашмоқда. Шу кунларда ғўза қатор ораларида иккинчи комплекс ишлов сифатли амалга оширилмоқда.
Дала шийпонида 10 та қутида асалари оиласи мавжуд. 50 бош парранда парваришланмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 туп мевали ва манзарали дарахт, 300 туп тут, 50 туп ток кўчати ўтқазилди. Дала қирғоқларига ошқовоқ экилди.
“Шуҳрат” медали соҳиби Рустамжон Расулов бошчилигидаги жамоада меҳнат қилаётган 45 нафар аъзонинг эзгу мақсади ягона: сифатли ва мўл ҳосил, яхши даромад олиш.
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Мирзаравот МФЙда яшовчи Саидахон Мамадалиева ишсизлиги туфайли "Аёллар дафтари"га киритилган эди. Унга 40 грам ипак қурти берилди. Айни вақтда у меҳр билан парвариш қилмоқда. Хонадонидаги бир сотих иссиқхонасидан ҳар йили икки мартагача ҳосил олади. Уйида туриб даромад топаётганидан мамнун.
Уйчи тумани 2-сектор ҳудудидаги Мирзаравот МФЙда яшовчи Саидахон Мамадалиева ишсизлиги туфайли "Аёллар дафтари"га киритилган эди. Унга 40 грам ипак қурти берилди. Айни вақтда у меҳр билан парвариш қилмоқда. Хонадонидаги бир сотих иссиқхонасидан ҳар йили икки мартагача ҳосил олади. Уйида туриб даромад топаётганидан мамнун.
Уйчи тумани 1-сектор биносида "Бирлашган Деҳқонобод"," Уйчи Ғайрат Бўёғон" ММТПлари ҳудудидаги фермер хўжаликлари раҳбарлари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди. Соҳа мутахассислари томонидан ғўзани культивация қилиш, чизеллаш, яганалаш, ўғитлаш бўйича тавсиялар берилди.
Инсон ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди. Уйчи туманининг 1-сектори ҳудудидаги Дўстлик МФЙда яшовчи Абдурасул Усмонов биринчи гуруҳ ногирони. У бир вақтлар комбайн оператори бўлган. Бахтсиз ҳодиса туфайли икки оёғидан айрилди. Аммо у тушкунликка тушмади. Ҳаёт учун, беш нафар фарзанди камоли учун туну кун ҳалол меҳнат билан даромад топишга ҳаракат қилмоқда.
Пилла мавсумида ҳар йили биринчилардан бўлиб ипак қурти уруғини олиб, меҳр билан парваришлайди ҳамда юқори ҳосил олади. Олган даромадини эса рўзғорига ишлатади. Ҳеч қачон тақдиридан нолиб, ёрдам сўраб бормайди. Бундай камтарин, фидойи инсонлар меҳнатини кўриб, тасаннолар айтасиз.






