Уйчи туманидаги “Уйчи элита уруғчилик хўжалиги” МЧЖ миришкорлари жорий йилда 40 гектар майдонда пахта, 40 гектар майдонда ғалла парваришлашмоқда. Шу кунларда ғўза қатор ораларида иккинчи комплекс ишлов сифатли амалга оширилмоқда.
Дала шийпонида 10 та қутида асалари оиласи мавжуд. 50 бош парранда парваришланмоқда. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 200 туп мевали ва манзарали дарахт, 300 туп тут, 50 туп ток кўчати ўтқазилди. Дала қирғоқларига ошқовоқ экилди.
“Шуҳрат” медали соҳиби Рустамжон Расулов бошчилигидаги жамоада меҳнат қилаётган 45 нафар аъзонинг эзгу мақсади ягона: сифатли ва мўл ҳосил, яхши даромад олиш.






