Инсон ҳамиша эзгуликка интилиб яшайди. Уйчи туманининг 1-сектори ҳудудидаги Дўстлик МФЙда яшовчи Абдурасул Усмонов биринчи гуруҳ ногирони. У бир вақтлар комбайн оператори бўлган. Бахтсиз ҳодиса туфайли икки оёғидан айрилди. Аммо у тушкунликка тушмади. Ҳаёт учун, беш нафар фарзанди камоли учун туну кун ҳалол меҳнат билан даромад топишга ҳаракат қилмоқда.

Пилла мавсумида ҳар йили биринчилардан бўлиб ипак қурти уруғини олиб, меҳр билан парваришлайди ҳамда юқори ҳосил олади. Олган даромадини эса рўзғорига ишлатади. Ҳеч қачон тақдиридан нолиб, ёрдам сўраб бормайди. Бундай камтарин, фидойи инсонлар меҳнатини кўриб, тасаннолар айтасиз.