Жорий йилда туман пиллакорлари   3522 қути ипак қуртидан 204 тонна ҳосил йиғиштириб олишни кўзлашган. 160 та фермер хўжалиги ҳамда 700 та касаначи томонидан етиштирилган пилла ҳосилини териш қизғин давом этмоқда. Ҳозирга қадар хирмонга 50 тонна ҳосил келтирилди.

Вилоят раҳбари сектор, ММТП раҳбарлари, ҳудудуд агрономларига пиллани тез ва сифатли териб олишни уюшқоқликда ташкиллаш бўйича тавсиялар берди.

⚡️⚡️⚡️ Уйчи туман автомобиль йўлларида йўл-транспорт ҳодисаларининн олдини олиш ва пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ИИБ соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда профилактик рейд олиб борилмоқда.

👮🏻‍♀️Рейдлар давомида тегишли меъёрий ҳужжатларсиз автомобиль бошқарган, автомашина ойналарини тегишли рухсатнома олмасдан қорайтирган, шунингдек, бошқа қоидабузарликларни содир этган ҳайдовчиларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилмоқда.

❗️Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз.

Унда одам савдосига қарши курашиш бўйича мамлакатимизда амалга оширилаётган чора-тадбирлар, мазкур иллатнинг аянчили оқибатлари хусусида сўз юритилди.

Одам савдоси оғир жиноят эканлиги, бундай жиноятни содир этган шахсларга жазо муқаррарлиги қонунчилигимизда белгилаб қўйилгани таъкидланд

Йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили сўнги вақтларда автоҳалокатлар асосан тунги вақтларда содир бўлаётганини кўрсатмоқда. Айтиш керакки, Уйчи тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4р116 "Наманган- Уйчи -Учқўрғон" автомобиль йўлининг 16 километридан 35 километригача бўлган масофада бир қатор кўнгилочар масканларнинг қад ростлаши натижасида кейинги йилларда ушбу ҳудудда ҳам маҳаллий аҳоли иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши кўпайиб бораётган эди. Бу кўнгилсиз ҳолатга барҳам бериш мақсадида туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ф.Мирзаев ташаббуси билан туман ҳудуди бўйлаб йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тарғибот рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Туман ҳудудида осойишталикни сақлаш, фуқаролар ва уларнинг мулкларига зиён етказилишининг олдини олиш ва йўлларда хавфсизликни таъминлашга барча шахсий таркиб жалб этилган.

Тунингиз осуда ўтсин.

Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи  етим болалар ва  ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган  болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими қандай ташкил этилганини ўрганмоқда.

Бугун Республика Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор  Гулнора Маърупова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Уйчи туманидаги “Ёрқин келажак” номли оилавий болалар уйига ташриф буюрди.  

Мазкур оилавий болалар уйида айни вақтда тўрт нафар ўғил бола тарбияланмоқда.

Сенатор Гулнора Маърупова ҳар бир тарбияланувчи ва тутинган ота-она Муҳаммадали Қамбаров, Наргиза Жўраева билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида мазкур хонадонда болалар учун ҳамма шарт-шароитлар яратилгани, айниқса,  кутубхона ва музей ташкил қилингани ишчи гуруҳи аъзоларида ҳам катта қизиқиш уйғотди.  Эътиборли жиҳати, болалар тазйиқ ва зўравонлик қурбони эмас, балким уларнинг кўзларида ота-она меҳрини ҳис этиш, Ватанга  муҳаббат, аҳил ва тотув оилани асраб-авайлашдек юксак ишонч туйғуси шаклланганидир.

Подкатегории