Олий Мажлис Сенатининг ишчи гуруҳи  етим болалар ва  ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган  болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими қандай ташкил этилганини ўрганмоқда.

Бугун Республика Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси аъзоси, сенатор  Гулнора Маърупова раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Уйчи туманидаги “Ёрқин келажак” номли оилавий болалар уйига ташриф буюрди.  

Мазкур оилавий болалар уйида айни вақтда тўрт нафар ўғил бола тарбияланмоқда.

Сенатор Гулнора Маърупова ҳар бир тарбияланувчи ва тутинган ота-она Муҳаммадали Қамбаров, Наргиза Жўраева билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида мазкур хонадонда болалар учун ҳамма шарт-шароитлар яратилгани, айниқса,  кутубхона ва музей ташкил қилингани ишчи гуруҳи аъзоларида ҳам катта қизиқиш уйғотди.  Эътиборли жиҳати, болалар тазйиқ ва зўравонлик қурбони эмас, балким уларнинг кўзларида ота-она меҳрини ҳис этиш, Ватанга  муҳаббат, аҳил ва тотув оилани асраб-авайлашдек юксак ишонч туйғуси шаклланганидир.