Йўл-транспорт ҳодисалари таҳлили сўнги вақтларда автоҳалокатлар асосан тунги вақтларда содир бўлаётганини кўрсатмоқда. Айтиш керакки, Уйчи тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4р116 "Наманган- Уйчи -Учқўрғон" автомобиль йўлининг 16 километридан 35 километригача бўлган масофада бир қатор кўнгилочар масканларнинг қад ростлаши натижасида кейинги йилларда ушбу ҳудудда ҳам маҳаллий аҳоли иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари содир этилиши кўпайиб бораётган эди. Бу кўнгилсиз ҳолатга барҳам бериш мақсадида туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ф.Мирзаев ташаббуси билан туман ҳудуди бўйлаб йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган тарғибот рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Туман ҳудудида осойишталикни сақлаш, фуқаролар ва уларнинг мулкларига зиён етказилишининг олдини олиш ва йўлларда хавфсизликни таъминлашга барча шахсий таркиб жалб этилган.
Тунингиз осуда ўтсин.






