Янгиликлар
Қадрли Барно Қосимбаевна Мирзамова!
Сизни бугунги қутлуғ кун- таваллуд топган айёмингиз билан самимий муборакбод этамиз.
Халқимиз розилиги йўлида амалга ошираётган барча хайрли ишларингизда Сизга куч-қувват, сўнмас шижоат тилаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида Уйчи тумани ва Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи сайловчилар билдирган юксак ишончни оқлаш йўлида асло чарчаманг!
Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
▫️“Tashkent city"даги "Congress Hall" мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бошланди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.
Съездда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O'zLiDePнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинади
Фарход Мамадалиев Уйчи туман ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Фарход Ахмаджонович Мамадалиев 1980 йили Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 2002 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги хорижий филология, Давлат бошқаруви.
Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳар 296-сонли мактаб ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. 2002—2021 йиллар давомида инсонларга ғамхўрлик халқаро фонди Тошкент ваколатхонаси администратори, “Шарқ” телевидениеси таржимони ва бош муҳаррири, Наманган вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири, Наманган шаҳар ва Уйчи тумани ҳокимликларида турли масъул лавозимларда ишлаган.
У 2021 йилдан Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Фарход Ахмаджонович Мамадалиев Уйчи туман ҳокимининг 2023 йил 29 майдаги қарори билан Уйчи туман ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
▫️Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2023 йил 4 июндан бошланади. Ўзбекистондан Саудия Арабистонига шу йил 4 июндан 19 июнга қадар ҳар куни 4 та авиақатнов амалга оширилади (https://t.me/muslimuzportal/33588).
Ўтган йилларда зиёратчиларимиз Республиканинг 7 та ҳудудий аэропортларидан кузатилган бўлса, бу йил янада қулайлик яратиш мақсадида, ўлкамизнинг 10 та ҳудудий аэропортларидан – Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Наманган-Мадина, Фарғона-Мадина, Самарқанд-Мадина, Қарши-Мадина, Термиз-Мадина Урганч-Мадина, Нукус-Мадина ва Навоий-Мадина йўналишлари бўйича зиёратчилар ҳаж сафарига кузатилади.
Ўнҳаятлик меҳнат фахрийси Абдуғаффор ака Режаббоевни Уйчи туманидагина эмас, вилоятимизда ҳам кўпчилик фидойи ва ишбилармон раҳбар , камтарин ва маънавиятли инсон сифатида танийди ҳамда номини ҳурмат билан тилга олади.
Абдуғаффор ака кўп йиллар халқ таълми ва маҳалла тизимида фаолият олиб борган. Айни вақтда нуронийлар жамоатчилик кенгашининг фаоли ҳам.
У шу кунларда муборак Умра сафаридан қайтди. Юртимизга тинчлик, фаровонлик, дастурхонларимизга тўкинлик тилаб, доимо дуолар қилаётган Абдуғаффор акага узоқ умр тилаймиз






