Фарход Мамадалиев Уйчи туман ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фарход Ахмаджонович Мамадалиев 1980 йили Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 2002 йили Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Мутахассислиги хорижий филология, Давлат бошқаруви.

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Тошкент шаҳар 296-сонли мактаб ўқитувчиси вазифасидан бошлаган. 2002—2021 йиллар давомида инсонларга ғамхўрлик халқаро фонди Тошкент ваколатхонаси администратори, “Шарқ” телевидениеси таржимони ва бош муҳаррири, Наманган вилояти телерадиокомпанияси катта муҳаррири, Наманган шаҳар ва Уйчи тумани ҳокимликларида турли масъул лавозимларда ишлаган.

У 2021 йилдан Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида фаолият юритиб келаётган эди.

Фарход Ахмаджонович Мамадалиев Уйчи туман ҳокимининг 2023 йил 29 майдаги қарори билан Уйчи туман ҳокимининг молия - иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.