Наманган вилояти Уйчи тумани ҳокимлигининг ижтимоий соҳа объектларининг иссиқлик тизимини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш бўйича танлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 апрель кунги “Ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш тўғрисида"ги ПҚ-118-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий соҳа объектларида иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ишларини амалга ошириш учун қуйидаги лотларда ТАНЛОВ эълон қилади.
1-лот35 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета Ҳужжатларига асосан қиймати 2 711 392 минг сўм.Йиллик эксплуатация суммаси 1 554 434 минг сўм.
2-лот22 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қиймати 2 560 504 минг сўм.Йиллик эксплуатация суммаси 1 148 485 минг сўм.
3-лот24 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан қиймати 2 465 466 минг сўм.Йиллик эксплуатация суммаси 1 031204 минг сўм.
4-лот38 та ижтимоий соҳа объектлари иситиш тизимларини давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш.Объектнинг лойиҳа-смета хужжатларига асосан қиймати 3 734 982 минг сўм.Йиллик эксплуатация суммаси 2 251 476 минг сўм.
Маълумот ўрнида, ПҚ-118-сонли қарорга асосан лойиҳаларни амалга оширишда модернизация қилиш ва таъмирлаш харажатлари учун талаб этиладиган инвестиция маблағлари хусусий шериклар ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратилади ҳамда хусусий шерикларнинг улуши камида 50 фоиз ва объектларни эксплуатация қилиш муддати 10 йилни ташкил этади.
Тендер ташкилотчиси: Уйчи туман ҳокимлиги. Уйчи шаҳарчаси, А.Темур кўчаси, 62-уй.Тел. 69-48-20-034: 69-48-21-546: 97-374-07-09.






