Uychi tuman IIB boshligʻi, 3-sektor rahbari Furqat Mirzayev tomonidan ham ezgu tashabbusga qo‘l urilib, xizmat majburiyatlarini bajarish chog‘ida vafot etgan xodim, mayor Dilshodbek Boboyevning oila aʼzolari uyida iftorlik dasturxoni yozildi.

🔹Mahalladagi nuroniylar, Dilshodbek Boboyev bilan birga ishlagan hamkasblari va boshqa isteʼfodagi xodimlar iftorlik dasturxoniga taklif etildi. Qurʼon tilovat qilinib, o‘tganlar haqqiga duolar o‘qildi.

🔹Ushbu dasturxon atrofida ichki ishlar organlari faxriylari va xodimlari jam bo‘lishdi.

🔹Bu kabi xayriya iftorliklari xizmat vaqtida halok bo‘lgan barcha xodimlarning xonadonlarida navbatma-navbat tashkil etilishi rejalashtirilgan.

Давлатимиз раҳбарининг “Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда соҳада коррупцион омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори қабул қилинди. Қарорга кўра,энди жарималарни вақтлироқ тўласа, чегирма берилиши назарда тутилмоқда. 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилади. Унга кўра:-ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдорининг 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади;-мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади.Айнан мазкур қарорда суд ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш соҳасида суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш мақсадида қатор вазифалар белгиланди. Яъни, Мажбурий ижро бюроси томонидан қўлланиладиган маъмурий жариманинг миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлиши мумкин эмаслиги қатъий белгилаб қўйилди. Бундан ташқари, Мажбурий ижро бюроси номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда маъмурий жазо қўллашга фақат Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ижрочиси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг бош давлат ижрочилари, уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимлари бошлиқлари ҳақли эканлиги кўрсатиб ўтилди. Асосийси, мазкур қарорни қабул қилиниши, аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ва жарима юкини камайтириш, қўлланилган жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштириш, шунингдек, давлат органларининг аҳоли билан муносабатларида ортиқча бюрократик тўсиқларни ва коррупцион омилларни бартараф этишга хизмат қилади.

МИБ Наманган вилоят бошқармаси

Биз учун муқаддас ва қадрли бўлган Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган инсонийлик, маънавий поклик, шукроналик фазилатларини, бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, тотув ва баҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган савобли амаллар ва тарғибот ишларини ташкил этиш анъанага айланган.

Ушбу қутлуғ ойда эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият берилади.

Бугун Уйчи туманидаги навбатдаги ифторлик дастурхонлари 2,3,4-секторлар ҳудудидаги Чўртук, Гулбоғ, Тошлоқ, маҳаллалари нуронийлари, фаоллари ҳамда эҳтиёжманд оилаларининг 500 нафарга яқин вакили учун ёзилди.

Тадбирларда дуоларга қўл очилиб, эзгу тилаклар тиланди. Ифторликда сектор раҳбарлари, "Маҳалла" ХЖФ туман бўлинмаси вакиллари иштирок этдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган ташвиқот тадбирларнинг навбатдагисини Уйчи туманидаги 28-, 34-, 41-мактабларда маҳалла фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар иштирокида ташкил қилди.

Конституцияда камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Умуман давлатнинг ижтимоий мажбуриятларига доир нормалар уч баробарга ошмоқда.

Бундан ташқари, қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун адолатли ҳақ олиш, дам олиш, давлат ҳисобидан тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини олиш, шаҳарсозлик, бюджет соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш каби ҳуқуқларнинг киритилиши фуқароларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиради.

Подкатегории