Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2021 йил 15 октябрдаги  "Ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари"  тўғрисидаги қарорига асосан ҳайдовчининг йўл-патрул хизмати инспекторига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлари ёнида бўлмаган тақдирда мазкур ҳужжатлар махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширилади. Бунда, идентификация ID-картага эга фуқароларга тегишли транспорт воситаси ҳайдовчисидан янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини талаб қилиш амалиёти бекор қилинади.                                                                                                                                                                                   О.Отаханов,                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                           Уйчи туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси саволи бор, лекин жавоби бўлмаган баъзи масалаларга ойдинлик киритиб бермоқда.

Обуначиларимиз амалдаги Меҳнат кодексининг 98-моддасини жуда яхши билишади: ҳалиги корхоналар қайта ташкил этилганда ёки корхона мулкдори алмашганда ходимларнинг меҳнат муносабатлари уларнинг розилиги билан давом этиши ҳақидаги норма борку, ўшани айтяпман.

Бунда ходимнинг меҳнат муносабатларини давом эттириш учун унинг расмий розилиги олинади: биз бундай вазиятларда амалиётда ходимдан розилик аризаси оламиз ва "меҳнат муносабатларини давом эттириш ҳақида" буйруқ расмийлаштирамиз.

Демак, ходим рози бўлса йўлимиз аниқ. Лекин у рози бўлмасачи? Шундай. "Корхона қайта ташкил этилганда ёки корхона мулкдори алмашганда, ходим меҳнатни давом эттиришга рози бўлмаса, нима чора кўрилиши керак" деган савол жавобсиз қолиб кетган эди.

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 156-моддасида ниҳоят ана шу саволга жавоб берилмоқда. Эътибор беринг, янги МК 156-моддаси амалдаги МК 98-модданинг ўрнига келмоқда.

Хуллас, янги МКнинг 156-моддаси 1-қисмига кўра, "ташкилотнинг мулкдори алмашганда, худди шунингдек ташкилот қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, қўшиб олинганда, бўлинганда, ажратиб чиқарилганда, ўзгартирилганда) якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг розилиги билан давом эттирилади" (амалдаги МК 98-моддаси 1-қисми ҳам деярли шундай эди).

156-модданинг 4-қисмига биноан, "ташкилотнинг идоравий тааллуқлилиги (бўйсунуви) ўзгарганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги (қўшиб юборилганлиги, қўшиб олинганлиги, бўлинганлиги, ажратиб чиқарилганлиги, ўзгартирилганлиги) ушбу ташкилотнинг ходимлари билан меҳнат шартномаларини бекор қилиш учун асос бўлмайди" (амалдаги МК 98-модда 3-қисми ҳам шундай) .

☝️Ана энди янги МК 156-моддаси 5-қисмидаги мана бу қоидага аҳамият беринг:

➖ходим ушбу модданинг биринчи ёки тўртинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда ишни давом эттиришни рад этганда ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ушбу Кодекснинг 173-моддасига мувофиқ тегишли ишдан бўшатиш нафақаси тўланган ҳолда бекор қилинади.

Яъни биз айтган саволга жавоб шу. Корхона қайта ташкил этилганда, ёки корхона мулкдори ўзгарганда, ё бўлмасам, корхонанинг бўйсинуви ўзгарса, ходимнинг меҳнат муносабатлари давом этаверади.

Агар ходим бундай ҳолатларда, ишни давом эттиришни рад этадиган бўлса (қайта ташкил қилинган, мулкдори ўзгарган ёки бўйсинуви ўзгарган ишхонасида ортиқ ишлашни истамаса), юқоридаги 156-модда бу ходим учун ишдан бўшатиш моддасига айланади.

Ва ходим билан тузилган меҳнат шартномаси янги МКнинг 156-моддаси 5-қисмига асосан "ходим ишни давом эттиришни рад этганлиги муносабати билан" деган важ (таъриф) билан бекор қилинади.Шокиржон Дадабоев,Уйчи туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолият турлари: а) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан чакана савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган), қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан воситачилик савдоси; б) ахборот-коммуникация технологияларидан (онлайн-дўконлардан) фойдаланган ҳолда, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг чакана савдоси;в) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар билан божсиз савдо зоналарида чакана савдо қилиш (duty free);г) қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ҳамда улардан ясалган буюмларни сотиб олиш, қимматбаҳо металларнинг парчалари ва чиқиндиларини сотиб олиш;д) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар билан улгуржи савдо қилиш (шу жумладан, хорижий давлатлардан сотиш учун олиб келинган).

Хабардор қилувчи тоифаси: Юридик шахс

Хабарномани юбориш учун талаб этиладиган маълумотлар: а) юридик шахс номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, СТИР;б) почта ҳамда электрон почта манзили;в) юридик шахс раҳбарининг мобил телефон рақами, фаолиятни амалга ошириш жойининг телефон рақами (мавжуд бўлган тақдирда);банк реквизитлари (ҳисобварағи, банк коди);д) фаолият амалга ошириладиган жой манзили (манзил(лар)и, кадастр рақами);е) ўлчаш воситалари тўғрисидаги маълумот (электрон ёки таҳлилий тарози ва тошлар (ҳар хил оғирликдаги).

Хабарномани қабул қилувчи орган(лар): Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси

Хабарномани юбориш тартиби: «Лицензия» АТ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Хабарномани юбориш учун тўланадиган йиғим миқдори: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи

Хабардор қилиш тартибида амалга ошириладиган фаолиятнинг талаблари ва шартлари: а) мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларнинг мавжудлиги; б) қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун ўлчаш воситаларининг мавжудлиги;в) заргарлик буюмининг тамғасида белгиланган даражага мос келадиган ашёларни сотиш.Ҳар бир фаолият юритиш тури ва манзилига (филиалига) алоҳида хабарнома юборилади.Заргарлик буюмлари ва қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган бошқа буюмларни сотиш фаолияти йўналишида онлайн-дўкон шаклидаги тадбиркорлик субъектлари учун мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган бинолар ва иншоотларнинг ҳамда ўлчаш воситаларининг мавжудлиги талаб этилмайди. Шокиржон ЮЛЧИБАЕВ, туман ДХМ директори.

Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ва жарима юкини камайтириш, қўлланилган жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштириш, шунингдек, давлат органларининг аҳоли билан муносабатларида ортиқча бюрократик тўсиқларни ва коррупсион омилларни бартараф этиш массадида 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилмоқда. Унга Кўра ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима микдорининг 50 фоизини, ўттиз кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бундан ташқари 2023 йил 1 сентябрдан бошлаба) судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;б) судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.

Мухаммадали Шоқаламов, Уйчи тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси

Уйчи туманида “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” бош ғоя асосида ўтказилаётган умумхалқ байрами сайл тарзида кенг нишонланди.

Эрта тонгдан “Мустақиллик боғи”да байрамона шукуҳ намоён бўлди. Карнай-сурнай наволари барчани сайлга чорлади. Кўкламнинг тансиқ таомлари билан безатилган байрам дастурхонлари атрофидан нуроний отахон ва онахонлар жой олишди. Дошқозонларда палов дамланиб, барчага улашилди. Тадбиркор ва ҳунармандлар, гулчилар ўз кўргазмалари билан қатнашдилар.

“Мустақиллик боғи”да турли атракционларда ўйнаб-қувнаётган болажонларнинг севинчи чексиз. Кичкинтойларга музқаймоқ ва ширинликлар ҳадя этилди.

Боғ марказидаги амфитеатрда туман маданият бўлими ҳамда таниқли санъаткорлар Отабек Муҳаммадзоҳид, Севинч Исмоиловалар иштирокидаги байрам концерт дастури барчага хушнудлик бағишлади.

Шодиёналарда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Р.Абдуллаев, туман ҳокими Ш.Мусаев, сектор раҳбарлари иштирок этдилар.

Подкатегории