Аҳолига маъмурий жарималарни тўлашда қўшимча қулайликлар яратиш ва жарима юкини камайтириш, қўлланилган жарималарни ижро этиш тизимини янада соддалаштириш, шунингдек, давлат органларининг аҳоли билан муносабатларида ортиқча бюрократик тўсиқларни ва коррупсион омилларни бартараф этиш массадида 2023 йил 1 майдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича қўлланилган жаримани ихтиёрий тўлаш тизими янада соддалаштирилмоқда. Унга Кўра ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима микдорининг 50 фоизини, ўттиз кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади. Мазкур тартиб суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилади. Бундан ташқари 2023 йил 1 сентябрдан бошлаба) судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг “Тезкор маълумотлар” ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;б) судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.
Мухаммадали Шоқаламов, Уйчи тумани адлия бўлими Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси






