Янгиликлар
Тадбирда 16 та маҳалла ёшлар етакчиси томонидан мазали палов тайёрлаш, футбол, эркин кураш, турникка тортилиш мусобақалари ўтказилди.
Ғолибларга ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан совға ва дипломлар топширилди.
Тадбир давомида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринларининг "Меҳнат ярмаркаси" ўтказилди. Мевали, манзарали ва гул кўчатлари намунаси ташкил қилиниб, тадбир иштирокчиларига ушбу кўчатларни экиш тавсияси берилди.
Байрам тадбирида туман ҳокими Ш.Мусаев иштирок этди.
Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги 9-мактабда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими,Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, “Маҳалла” ХЖФ жамоат фонди туман бўлинмаси, туман маданият бўлими, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Унга маҳалла фаоллари, нуронийлар, қирғиз миллати вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар таклиф этилди. Юртимизда ёшларга яратиб берилган шароитлар, шукроналик ҳисси билан яшаш, миллатларо тотувликни таъминлаш йўлида бирлашиш кечанинг асосий мавзуси бўлди.
Уч авлод вакиллари учрашувини нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Исматиллаев очиб, ёш авлод тарбиясида фахрийларнинг ўрни ва тадбир мазмун-моҳиятига тўхталди.
Кечанинг дастуридан 4, 9-мактаблар ўқувчилари, 38-МТТ жажжиларининг бадиий чиқишлари, туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари А.Насриддинов, Ф. Тошпўлатова, эстрада хонандаси Ж.Исомиддиновларнинг дилтортар тароналари ўрин эгаллади.
Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади (https://lex.uz/docs/5320582).
🔰 Кредитлар қуйидаги дастурларни муваффақиятли тугатган хотин-қизларга берилади:
➖ Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби маъқулланган дастурлар асосидаги ўқув курслари;
➖ “Ишга марҳамат” мономарказлари, касб-ҳунарга ўқитиш марказлари, маҳаллалардаги касб-ҳунарга ўқитиш масканлари ва Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари ёки нодавлат таълим муассасаларининг касбга ўргатиш ўқув курсларининг махсус ўқитиш дастурлари.Дилбархон Мирзаева,Уйчи туман ДХМ бош мутахассиси.
Уйчи туманида 2023 йил ғалла ҳосилини парваришлашда суспензия, гербицид ва фунгицидлар билан ишлов бериш ҳамда пахта ҳосили учун ер текислаш, пушта олиш ишларининг бориши бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Жорий йилда уйчилик ғаллакорлар 6295 гектар майдонда етиштирилаётган ғалладан 21 минг тоннадан ортиқ ҳосил олишни кўзлашган. Шу мақсадда бугунги кунда ғалла парвариши жадал олиб борилмоқда. Ер тайёрлаш, фосфорли, калийли, азотли ўғит билан пушта олиш, ғаллани сузпензия қилиб суғориш ишлари давом этмоқда.
“Уйчи Гулистон” ММТП ҳудудидаги “Дедамирза Тожиддин” фермер хўжалигида ташкил қилинган семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиқлари, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳудудларга бириктирилган фахрий оқсоқоллар, ММТП раислари ва барча пахта-ғалла фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар. Семинарда келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
“Уйчи деҳқон бозори” ҳам кун сайин чирой очиб бормоқда. Янги ва замонавий савдо нуқталари сотувчи ва харидорларга ҳам қулайликлар яратмоқда.
-Наврўз байрами олдидан тадбир ташкиллаштирдик,-дейди “Уйчи деҳқон бозори” раҳбари Азамат Собиров.- Фахрийларни таклиф қилиб, эҳтиром кўрсатдик. Дошқозонда ош дамланди. Бутун жамоага байрам кайфияти улашилди.
Тадбирда туман ҳокими Ш.Мусаев иштирок этди ва деҳқон бозори туманнинг кўрки эканлиги, халқимизга доимо намунали хизмат кўрсатилиши, етарли шарт-шароитлар яратилиши зарурлигини таъкидлади.






