Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги 9-мактабда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими,Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, “Маҳалла” ХЖФ жамоат фонди туман бўлинмаси, туман маданият бўлими, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Унга маҳалла фаоллари, нуронийлар, қирғиз миллати вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар таклиф этилди. Юртимизда ёшларга яратиб берилган шароитлар, шукроналик ҳисси билан яшаш, миллатларо тотувликни таъминлаш йўлида бирлашиш кечанинг асосий мавзуси бўлди.
Уч авлод вакиллари учрашувини нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Исматиллаев очиб, ёш авлод тарбиясида фахрийларнинг ўрни ва тадбир мазмун-моҳиятига тўхталди.
Кечанинг дастуридан 4, 9-мактаблар ўқувчилари, 38-МТТ жажжиларининг бадиий чиқишлари, туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари А.Насриддинов, Ф. Тошпўлатова, эстрада хонандаси Ж.Исомиддиновларнинг дилтортар тароналари ўрин эгаллади.






