Уйчи туманида 2023 йил ғалла ҳосилини парваришлашда суспензия, гербицид ва фунгицидлар билан ишлов бериш ҳамда пахта ҳосили учун ер текислаш, пушта олиш ишларининг бориши бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилда уйчилик ғаллакорлар 6295 гектар майдонда етиштирилаётган ғалладан 21 минг тоннадан ортиқ ҳосил олишни кўзлашган. Шу мақсадда бугунги кунда ғалла парвариши жадал олиб борилмоқда. Ер тайёрлаш, фосфорли, калийли, азотли ўғит билан пушта олиш, ғаллани сузпензия қилиб суғориш ишлари давом этмоқда.

“Уйчи Гулистон” ММТП ҳудудидаги “Дедамирза Тожиддин” фермер хўжалигида ташкил қилинган семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиқлари, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳудудларга бириктирилган фахрий оқсоқоллар, ММТП раислари ва барча пахта-ғалла фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар. Семинарда келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.