Янгиликлар
Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ҳокимлиги, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман маданият бўлими, ХТБ, ахборот кутубхона маркази, миллий гвардия ҳамкорлигида тақдимот маросими ташкил этилди - уйчилик ёзувчи драматург Адҳамжон Аҳмаджоновнинг “Эй, туркий эл” номли китоби китобхонлар оммасига ҳавола қилинди.
Тадбир доирасидаги маданий-маърифий дастурда 22,26,27,36,38,39-мактабларнинг иқтидорли ёшларининг шеърий табриги, таниқли санъаткорлар ижросидаги миллий қўшиқ ва рақслар, доирачиларнинг чиқиши барчага байрамона кайфият улашди.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров ҳамда адабиёт ва санъат вакиллари муаллифнинг фаолиятини эътироф этган ҳолда унинг келгусидаги ижодига зафарлар тилашди. Якунда иқтидорли ёшлар, китоб муаллифи эътирофнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ёшлар – келажагимиз, эртанги кун эгалари. Уларга бўлган ишонч ва эътибор, албатта, келажакда ўз самарасини кўрсатади.
Вилоят ҳокимнинг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев ҳудудлардаги ёшлар тизимини ўрганиш ҳамда раҳбарларга алоҳида тартибда бириктирилган ёшлар билан суҳбатлашиш мақсадида Уйчи туманида бўлди. Бу борадаги фаолият бўйича мутасаддилар билан суҳбатлашди. Бир нафар ёшнинг муаммоси тингланиб, унга амалий кўмаклашилди.
Уйчи туманида янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш бўйича тасдиқланган режа-дастурига асосан бугун Пастгузар МФЙда тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
“Мустақиллик боғи”даги амфитеатрда ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири А.Абдуғаппаров, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Қодировлар янгиланаётган конституциянинг муҳим жиҳатларига тўхталиб, инсон қадрини улуғлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида гапирдилар.
Учрашув сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.
Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Жийдакапа маданият марказида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими,Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, “Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси, туман маданият бўлими, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Унга маҳалла фаоллари, нуронийлар, ҳарбийлар, хотин-қизлар ва ёшлар таклиф этилди.
Наманган вилоят Нуронийлар кенгаши раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов Конституциявий Қонуннинг мазмун-моҳияти, унда назарда тутилаётган янгиликлар, кафолатлар ҳақида тушунчалар берди.
Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Исматиллаев фаоллар ва ёшлар вакилларига эсдалик совғаларини тақдим қилди.
Туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаларининг дилтортар қўшиқлари тадбирга файз бағишлади.
|
6-Наманган референдум ўтказувчи округ комиссияси |
||
|
Раиси |
||
|
1. |
Турғунов Собитхон Тошпўлатович |
Наманган давлат университети ректори |
|
Раис ўринбосари |
||
|
2. |
Урманова Умидахон Гуломжоновна |
Давлатобод тумани оила ва хотин-қизлар бўлими ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси |
|
Котиби |
||
|
3. |
Тўхтабаев Аъзамжон Шарипхўжаевич |
Наманган давлат университети кенгаши котиби |
|
Аъзолари |
||
|
4. |
Сайфитдинова Дилорам Фазлитдиновна |
Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамиятининг вилоят ташкилоти раиси |
|
5. |
Исломов Равшанбек Тургуналиевич |
Наманган давлат университети математика факультети ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари |
|
6. |
Мамаджанова Умида Махмудовна |
Наманган вилояти “Ишга марҳамат” моно маркази директори |
|
7. |
Акбаров Анваржон Маматович |
Чортоқ тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари |
|
8. |
Ниёзова Нилуфархон Абдулхамидовна |
“Ҳуқуқ” газетасининг водий бўйича мухбири |
|
9. |
Нурматов Абдулбосит Абдулбоки ўғли |
Наманган вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг рақамли технологияларни жорий қилиш бўйича бош мутахассиси |
|
10. |
Юнусова Эътиборхон Абдухалиловна |
Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси раҳбари |
|
11. |
Жабборов Анвар Мансуржонович |
Наманган муҳандислик–технология институти технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш ва информацион технологиялари кафедраси ассистенти |
|
12. |
Абдуллаева Дилдора Шухратовна |
Наманган давлат университети инглиз тили ўқитиш методика кафедраси ўқитувчиси |
|
13. |
Эгамбердиева Мухайё Зокировна |
Наманган шаҳар давлат хизматлари маркази алоқа оператори |
|
14. |
Эгамбердиев Исломжон Шокиржон ўғли |
Ёшлар ишлари агентлиги Наманган шаҳар бўлими беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси |
|
15. |
Дьяченко Анна Александровна |
Наманган шаҳар 6-сонли давлат ихтисослашган мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси |






