Уйчи тумани 3-сектор ҳудудидаги Жийдакапа маданият марказида маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими,Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, “Маҳалла” ХЖФ туман бўлинмаси, туман маданият бўлими, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Унга маҳалла фаоллари, нуронийлар, ҳарбийлар, хотин-қизлар ва ёшлар таклиф этилди.
Наманган вилоят Нуронийлар кенгаши раҳбари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Икромхон Нажмиддинов Конституциявий Қонуннинг мазмун-моҳияти, унда назарда тутилаётган янгиликлар, кафолатлар ҳақида тушунчалар берди.
Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Т.Исматиллаев фаоллар ва ёшлар вакилларига эсдалик совғаларини тақдим қилди.
Туман маданият бўлими “Тарона” ашула ва рақс халқ ансамбли хонандаларининг дилтортар қўшиқлари тадбирга файз бағишлади.






