Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси ташаббуси билан туман ҳокимлиги, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман маданият бўлими, ХТБ, ахборот кутубхона маркази, миллий гвардия ҳамкорлигида тақдимот маросими ташкил этилди - уйчилик ёзувчи драматург Адҳамжон Аҳмаджоновнинг “Эй, туркий эл” номли китоби китобхонлар оммасига ҳавола қилинди.
Тадбир доирасидаги маданий-маърифий дастурда 22,26,27,36,38,39-мактабларнинг иқтидорли ёшларининг шеърий табриги, таниқли санъаткорлар ижросидаги миллий қўшиқ ва рақслар, доирачиларнинг чиқиши барчага байрамона кайфият улашди.
Туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров ҳамда адабиёт ва санъат вакиллари муаллифнинг фаолиятини эътироф этган ҳолда унинг келгусидаги ижодига зафарлар тилашди. Якунда иқтидорли ёшлар, китоб муаллифи эътирофнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.






