Уйчи туманида янгиланаётган Конституциянинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш бўйича тасдиқланган режа-дастурига асосан бугун Пастгузар МФЙда тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
“Мустақиллик боғи”даги амфитеатрда ташкил этилган тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти мудири А.Абдуғаппаров, туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси Б.Қодировлар янгиланаётган конституциянинг муҳим жиҳатларига тўхталиб, инсон қадрини улуғлаш борасидаги ислоҳотлар ҳақида гапирдилар.
Учрашув сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.






