Янгиликлар
Зулайҳо Зайниддинова Уйчи тумани 1-сектор ҳудудидаги Қашқар МФЙда ибратли хонадон Зуҳриддин ака ва Наргизахонлар оиласида камол топмоқда. Оила ҳар жабҳада маҳалладошларга ўрнак.
Қизлари Зулайҳо Наманган вилоятида ўтказилган белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг саралаш босқичида 2006-2008 йилларда туғилган қизлар ўртасида фахрли 2- ўринни эгаллаб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Маҳалламиз ифтихори бўлган полвон қизимиз билан фахрланамиз.
Шаҳноза ВАЛИЕВА,маҳалла хотин-қизлар фаоли.
Уйчи туманида мамлакатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори ижроси амалда таъминланмоқда.
2-сектор ҳудудидаги Қувурбоши МФЙда "Бест строй 2020" МЧЖ томонидан қиймати 2 млрд. 237 млн. сўмлик 5 км. йўлни асфальтлаш ишлари қизғин давом этмоқда. Ҳозирги қадар 1,5 км. йўл асфальтланди. Йўлсозлар объектни қисқа муддатларда якунлаш ҳаракатидалар.
Уйчи туманидаги 5-мактабда Зулфияхоним таваллудининг 108 йиллиги муносабати билан "Зеби замона Зулфияхоним" номли ҳамда туманимиз, вилоятимиздаги таниқли ёзувчи, шоир ва шоиралар билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Унга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти ҳудудий бўлими раиси, "Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Зиёвиддин Мансуров , ижодкорлар - "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси Дилбар Ҳайдарова, Малика Бойхонова, Руқия Ғозиева, Адҳамжон Аҳмаджонов, Шокиржон Бойхонов, Наима Раҳмонова, Хуршида Нишонова, Машҳура Аҳмаджоновалар иштирок этдилар. Дастлаб Зулфияхоним ижодига бағишланган дастур намойиш қилинди. Сўнг меҳмонлар ўз ижодларидан намуналар ўқишди.
Тадбир якунида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди. Зулфияхоним таваллудига бағишлаб ўтказилган турли танловларда ғолиб бўлган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.
Марҳабо НУРИДДИНОВА,мактабнинг ММИБД ўринбосари.
Амалдаги Меҳнат кодексининг 105-моддасига кўра "муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилинади" деган қоида бор.
Бу қоидага мувофиқ биз ходимнинг муддатли шартномаси муддати тугаяптими, шунчаки биргина буйруқ билан бекор қилишимиз мумкин бўлган. Ҳозир ҳам шундай, чунки амалдаги МК ўз кучидада.
Лекин 2023 йил 30 апрелда янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси кучга кирар экан, шу кундан бошлаб бу тартиб оз-моз ўзгаради.
Янги МКнинг 158-моддасига асосан муддатли меҳнат шартномасини муддати тугаши сабабли бекор қилишдан аввал иш берувчи ходимни (ёки тескариси – ходим иш берувчини) камида 3 календарь кун олдин ёзма равишда огоҳлантириши керак. Бироқ иш жойи (лавозими) сақланаётган ходим йўқ бўлган даврга муддатли шартнома билан ишга олинган ходимлар бундан мустаснодир.
Яъни, муддатли меҳнат шартномасини айнан муддати тугаши сабабли бекор қиладиган бўлсангиз, демак 2 та ҳужжат расмийлаштирингиз зарур бўлади.
➖Биринчиси, ходимга камида 3 кун олдин берилган огоҳлантириш хати, ➖иккинчиси, меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ.
Агар ходим вақтинча ишда бўлмаган ва иш жойи сақланадиган ходимнинг ишга қайтиш муддатига олинган бўлса (мисол учун, декретга кетган ходимнинг ўрнига), бундай ҳолатларда 3 кунлик огоҳлантириш талаби мажбурий эмас. Буйруқнинг ўзи етарли бўлади.
Амалдаги МК 105-моддадаги қолган талаблар эса деярли ўзгаришсиз қолмоқда.
Шокиржон Дадабоев,Уйчи туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти
Keksalar va nogironligi bo‘lgan shaxslarga sanatoriylarda davolanish uchun yo‘llanmalar olish Davlat xizmatlari markazlari orqali amalga oshiladi.Davlat xizmati foydalanish uchun Davlat xizmatlari markazlari yoki O‘zbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portal orqali murojaat qilinadi.Yo‘llanmalar umumiy soni sanatoriylarning mavjud o‘rinlari hamda tegishli moliya yilida Davlat budjetidan yo‘llanmalar uchun maqsadli tartibda nazarda tutiladigan budjet mablag‘lari doirasida belgilanadi.Yo‘llanmalar quyidagi toifadagi keksalar va nogironligi bo‘lgan shaxslarga beriladi:urush nogironlariga va qatnashchilariga tenglashtirilgan shaxslar;halok bo‘lgan harbiy xizmatchilarning yangi nikohdan o‘tmagan beva xotinlari (beva erlari);respublika ahamiyatiga molik shaxsiy pensiya oluvchi shaxslar;Chernobil AES halokati oqibatida nurlanish kasalligiga chalingan va uni boshidan kechirgan shaxslar, shuningdek, Chernobil halokati sababli nogiron bo‘lib qolgan shaxslar;yadro poligonlari va boshqa radiatsiya-yadro obyektlarida harbiy xizmatni o‘tagan pensiya yoshidagi shaxslar;I va II-guruh nogironligi bo‘lgan shaxslar, ko‘zi ojiz I-guruh nogironini kuzatib boruvchi shaxs;o‘zgalar parvarishiga muhtoj bo‘lgan yolg‘iz keksalar;yoshga doir pensiya oluvchilar mazkur xizmatdan foydalangan holda sanatoriylarda davolanish imkoniyatiga ega.Muxiddin Siddiqov, Uychi tuman adliya bo’limi Davlat xizmatlari markazi mutaxassisi






