Уйчи туманидаги 5-мактабда Зулфияхоним таваллудининг 108 йиллиги муносабати билан "Зеби замона Зулфияхоним" номли ҳамда туманимиз, вилоятимиздаги таниқли ёзувчи, шоир ва шоиралар билан ижодий учрашув ташкил этилди.
Унга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наманган вилояти ҳудудий бўлими раиси, "Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби Зиёвиддин Мансуров , ижодкорлар - "Мўътабар аёл" кўкрак нишони соҳибаси Дилбар Ҳайдарова, Малика Бойхонова, Руқия Ғозиева, Адҳамжон Аҳмаджонов, Шокиржон Бойхонов, Наима Раҳмонова, Хуршида Нишонова, Машҳура Аҳмаджоновалар иштирок этдилар. Дастлаб Зулфияхоним ижодига бағишланган дастур намойиш қилинди. Сўнг меҳмонлар ўз ижодларидан намуналар ўқишди.
Тадбир якунида Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Э.Юнусова ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирди. Зулфияхоним таваллудига бағишлаб ўтказилган турли танловларда ғолиб бўлган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.
Марҳабо НУРИДДИНОВА,мактабнинг ММИБД ўринбосари.






