Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ижод мактаблари агентлиги тасарруфидаги Учқўрғон туман ихтисослаштирилган мактабида фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг судьялари ҳамда мактаб ўқувчилари ўртасида "СУД ВА ЁШЛАР" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Унда судьялар ёшлар билан суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар, сифатли таълим олишга эътибор, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мавзуларида суҳбатлашиб, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.

♾Ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг ўзининг асосий ишидан ташқари алоҳида меҳнат шартномаси шартлари бўйича асосий ишидан бўш вақтида бошқа мунтазам ҳақ тўланадиган ишни бажаришидир.

🔔Ўриндошлик асосидаги иш ходим томонидан ўзининг асосий иш жойида (ички ўриндошлик) ёки бошқа иш берувчида (ташқи ўриндошлик) бажарилиши мумкин.

😵‍💫Ўриндошнинг асосий иш жойи, ушбу иш тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида бажарилишидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритилаётган иш берувчидаги ишидир.

✔️18 ёшгача бўлган шахсларнинг ноқулай меҳнат шароитларидаги ишларда ўриндошлик асосида ишлашига, агар ўриндошнинг асосий иши худди шундай шароитлар билан боғлиқ бўлса (бундан соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари ходимлари мустасно) ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда йўл қўйилмайди.

🕐Агар ўриндошлик асосида ишлаш ходимнинг, бошқа шахсларнинг соғлиғига ёки ишлаб чиқариш жараёни хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлса, иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда меҳнат шарт-шароитлари ҳамда тартибининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, муайян касб, мутахассислик ва лавозимларга нисбатан ўриндошлик асосида ишлашга чекловлар белгилаши мумкин.

И. Рахимов,Уйчи туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристи.

ПФ-14-сонли фармонда кўрсатилган деярли барча давлат органлари вақтинчалик тузилмаларини, вақтинчалик штатларини тасдиқлади. Уларнинг баъзиларида қисқартириш бор, айримларида эса йўқ. Лекин ўша айримларида бўлинмалар ёки лавозимларда ўзгаришлар бўлаётган бўлиши мумкин.

Айни мана шунга ўхшаш вазиятларда мутасаддилар кўпинча меҳнат шартларини ўзгариши (МК 89-модда) вазиятини штатлар қисқариши (МК 100-модда 2-қисм 1-банди) вазиятига адаштириб юборишади. Албатта бу нотўғри, ёмон томони, эртага бу жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

МК 89-модда талабига кўра агар технологиядаги, ишлаб чиқаришдаги ёки меҳнатни ташкил этишда (масалан янги тузилма тасдиқланганда)ги ўзгаришлар ходимнинг иш ҳусусиятини ўзгаришига олиб келса, иш берувчи ходимнинг розилигисиз унинг меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли. Асосийси, бу жараённи қисқартириш билан чалкаштирмаслик керак. Сабаби, қисқартириш бўлмайди бунда.

Келинг, ўзгариш ва қисқартиришни оддий бир мисол орқали бир-биридан фарқини кўриб чиқамиз.

1. Қисқартириш. Ташкилотда бир бўлим бор эди. Унда 3 та ходим: 1 нафар бўлим бошлиғи, 1 нафар бош мутахассис ва 1 нафар етакчи мутахассис ишлар эди. Янги штат жадвали тасдиқланди ва 1 нафар бош мутахассис лавозими штатдан чиқариб ташланди. Натижада бўлимда 2 нафар ходим, яъни1 нафар бўлим бошлиғи ва 1 нафар етакчи мутахассис қолди. Бу нима? Эээ балли! Бу қисқартириш, тўппа-тўғри. Бундай ҳолатда қисқартиришга тушган ходим МК 100-модда 2-қисм 1-банди билан иш берувчи ташаббусига кўра бўшатилиши мумкин.

2. Ўзгариш, яъни, меҳнат шартларининг ўзгариши. Худди ўша бўлим, унда 1 та бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассис ва 1 та етакчи мутахассис ишлаётганди. Янги штат жадвали тасдиқланганда бўлимдаги ходимлар сони ўзгармади. Лекин бош мутахассис лавозими етакчи мутахассис лавозимига ўзгартирилди. Эътибор беряпсизми? 1 нафар бўлим бошлиғи ўз ўрнида қолмоқда ва 2 нафар етакчи мутахассис лавозими бўляпти. Ходимлар сонида ўзгариш борми? Йўқ. Қисқартириш борми? Албатта йўқ. Айнан мана шу жараённи, яъни бош мутахассис лавозимининг етакчи мутахассис лавозимига ўзгарганлигини биз МК 89-моддадаги меҳнат шартларини ўзгариши деймиз. Тушундингизми? Бош мутахассис лавозими қисқармаяпти, шунчаки бошқа лавозимга ўзгармоқда. Бундай ҳолатларда иш берувчи МК 89-моддага мувофиқ иш тутади. Яъни, ходимни (бош мутахассис бўлиб ишлаб келган Турсун акани) камида 2 ой олдин огоҳлантириб, алоҳида буйруқ билан унинг розилигисиз етакчи мутахассисликка ўтказиб, тўғрироғи, лавозимини ўзгартириб қўяди.

Нима учун бу масалага тўхталдим?

Юқоридаги фарқни тушунмаганлар, аслида меҳнат шартлари ўзгараётган анави бош мутахассисга хатолик билан "лавозимингиз қисқараётганлиги сабабли, 2 ойдан кейин ишдан кетасиз" деб огоҳлантириш беради ва МК 100-модда билан ишдан бўшатиб юборади. Натижада қонунни қўпол равишда бузган бўлади.

Фарқни тушунганлар эса, "ҳаммаси жойида, шунчаки меҳнат шартлариз ўзгариб, бошдан етакчига ўтасиз, окей" дейди ва қонунга тўлиқ риоя этган ҳолда ходимнинг меҳнат шартларини ўзгартиради. Яъни, ходимни бўшатмайди.

Шокиржон Дадабоев,Уйчи туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.

Ёшлар томонидан 7 та турли мазмундаги мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 3 таси жойида ижобий ҳал этилди, 4 нафар ёшнинг мурожаати юзасидан тушунтириш ишлари берилди. 4 нафар ёшларнинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олинди.

Ёшлар учрашувида Тошкент Турин политехника университетининг машинасозлик технологияси йўналиши 3-босқич талабаси Достонбек Урунов эришган ютуқлари ҳақида тенгдошларига сўзлаб берди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш  Уйчи туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев бугун 1-сектор ҳудудидаги 4, 46-мактабларда  таълим сифати, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, ободонлаштириш ишларининг ташкил этилиши, хоналарнинг иситилиши билан танишди. Битирувчи синф  ўқувчилари билан  уларнинг орзу ва мақсадлари ҳақида суҳбатлашди.

Подкатегории