Халқ саломатлиги ва соғлом миллат генофонди ҳар бир давлатнинг муҳим бойлиги саналади. Шу боис, мамлакатимизда фуқаролар, шунингдек, давлат хизматчиларининг соғлиғини муҳофаза қилишга давлат сиёсатининг энг муҳим йўналиши сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунида, давлат фуқаролик хизматчисига тиббий хизмат кўрсатиш ижтимоий ҳимоя чораси сифатида кафолатланган.

Тиббий кўрик - инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказиладиган тадбирдир. Тиббий кўрикнинг аҳамияти шундаки, ўз вақтида ўтказиладиган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади.Давлат хизматчиларининг ҳам тиббий кўрикдан ўтиши уларнинг самарали фаолият олиб боришлари учун муҳим аҳамиятга эга.Айнан шу мақсадни кўзлаб, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоят ва туман (шаҳар) ҳокимликларида фаолият олиб борадиган давлат хизматчилари тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.

Бугун Уйчи тумани ҳокимлиги ходимлари ҳам малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилди.

Замонавий тиббиёт кўпгина касалликларни даволаш имкониятига эга. Лекин, касалликни даволашдан кўра, унинг олдини олиш осонлигини унутмаслигимиз керак.

Унда туман ҳокимининг ўринбосари А.Собиров иштирок этиб, кейинги йилларда тиббиёт соҳасида олиб борилган бир қатор ибратли ишлар, йўл қўйилаётган камчиликларга ҳам тўхталиб ўтди. Ижтимоий тармоқ орқали бугун тарқалган айрим хабарлар қонуний жиҳатдан ўрганиб чиқилиб, ҳуқуқий баҳо берилишини айтди.

Йиғилишда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи З.Мамаджанова сўзга чиқди,

Муҳокама йиғилишида туман тиббиёт бирлашмаси тизимидаги соҳа раҳбарлари билан келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

✅Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Мусаев ҳудуддаги ва Хизиробод МФЙда яшовчи ёшлар билан сектор биносининг мажлислар залида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"ни ўтказди.

✅Унда 29 нафар ёш иштирок этди.

✅Ёшлар томонидан 12 та турли мазмундаги, экин экиб фойдаланиш учун ер олиш, контракт пулини тўлаб бериш, замонавий касбга ўқиш, ишга жойлашиш, кредит олишга ёрдам бериш каби мурожаатлар келиб тушди. 4 нафар ёш мурожаати ўз жойида ҳал этилди. 2 нафар ёшга тушунтириш берилди, 6 нафар ёшнинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олинди.

Уйчи туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2023 йил 4 февраль куни туман ҳокимининг сайёр қабули давомида 1-сектор биносида "Меҳнат ярмакаси" ташкил этилди.

Бундан кўзланган мақсад ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш.

Ушбу ярмаркада 60 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этиб, шундан 11 нафари тумандаги ишлаб чиқариш корхоналарига ишга жойланди.

Наманган вилоятига ташриф буюрган Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё тумани ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлари Уйчи туманида янги иш ўринлари яратилиши ва тадбиркорлар фаолияти билан танишдилар.

Дастлаб, меҳмонлар 3-секторда жойлашган “Қумтепа” кичик саноат зонасида бўлишди. 3,1 гектар майдонни эгаллаган мазкур саноат зонасида 20,2 млрд. сўмлик 52 та лойиҳа амалга оширилиши, 250 та иш ўринлари яратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда темир дарвозалар ишлаб чиқариш бўйича 12 та лойиҳа ишга тушган ва 60 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланган.

4-сектор ҳудудидаги Хўжаобод МФЙда фаолият кўрсатаётган тадбиркор Илҳомжон Тўхтамирзаевнинг чинни буюмлар ишлаб чиқариш ва касаначилик асосида безак беришни ташкил этиш лойиҳаси ҳам меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Ўз хонадонини кулолчилик корхонасига айлантирган, элликдан ортиқ ишсиз хотин-қизнинг бандлигини таъминлаган тадбиркор айни вақтда 25 турда чинни маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда. Маҳсулотлар қўшни Қирғизистонга экспорт қилиняпти, ички бозорда ҳам харидоргир.

Наманган вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги бўлим бошлиғи А.Турдибоев, туман маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Т. Мирзабоевлар меҳмонларни Уйчи туманини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича амалга оширилаётган истиқболдаги режалар билан ҳам таништиришди.

Амударёлик меҳмонлар Уйчи тажрибасини ўз туманларида қўллаш бўйича фикрлашиб олдилар.

Подкатегории