✅Уйчи тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш. Мусаев ҳудуддаги ва Хизиробод МФЙда яшовчи ёшлар билан сектор биносининг мажлислар залида "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"ни ўтказди.

✅Унда 29 нафар ёш иштирок этди.

✅Ёшлар томонидан 12 та турли мазмундаги, экин экиб фойдаланиш учун ер олиш, контракт пулини тўлаб бериш, замонавий касбга ўқиш, ишга жойлашиш, кредит олишга ёрдам бериш каби мурожаатлар келиб тушди. 4 нафар ёш мурожаати ўз жойида ҳал этилди. 2 нафар ёшга тушунтириш берилди, 6 нафар ёшнинг мурожаати қўшимча ўрганиш талаб қилганлиги боис ижроси назоратга олинди.