Янгиликлар
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Уйчи туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова бугун мазкур МФЙда бўлиб, маҳалла бешлигининг фаолияти, жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Янгиер МФЙ тиббиёт пунктида ҳамшира Анора Қаюмхўжаева аҳолига намунали хизмат кўрсатмоқда. Бу пунктда дори-дармон таъминоти, яратилган шароитлардан аҳоли мамнун.
Фермер хўжаликлари далаларида, тутзорларда иш қизғин кетмоқда. Ғаллани ўғитлаш, тутзорларни тартибга келтириб, остки қисмини оқлаш, ариқ-зовурларни тозалаш тадбирлари маромида кетмоқда. Бу борада бугун "Кесканёр оқ олтин", "Бахтиёр", "Муҳаммадмусо Болтабоев", "Нуршодбек Афруза" фермер хўжаликларида сезиларли ишлар ташкил қилинди.
Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 24.06.2022 йилда № 346-сон қарори билан қабул қилинган. Ушбу Маъмурий регламент комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини (кейинги ўринларда — Франшизинг шартномаси) давлат рўйхатидан ўтказиш, уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартибини белгилайди. . Франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — Тизим) орқали амалга оширилади. Ариза берувчи — бунда лицензиат, лицензиар ёки уларнинг вакили;Лицензиар — франшизинг шартномаси бўйича тараф, лицензиатга комплекс мутлақ ҳуқуқларни ҳақ эвазига фойдаланиш учун берувчи комплекс мутлақ ҳуқуқлар (лицензия комплекси)нинг ҳуқуқий эгаси;Лицеизиат — франшизинг шартномаси бўйича тараф, лицензиарнинг комплекс мутлақ ҳуқуқларидан тадбиркорлик фаолияти учун ҳуқуқий фойдаланувчи;Франшизинг шартномаси — бир тараф (лицензиар) иккинчи тарафга (лицензиатга) ҳақ эвазига лицензиарнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган тижорат ахборотидан, шунингдек, шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплексини (лицензия комплекси) бериш мажбуриятини юклайдиган шартнома;Комплекс тадбиркорлик бўйича қўшимча лицензия шартномаси (кейинги ўринларда — қўшимча лицензия шартномаси) — бу лицензиат томонидан унга берилган лицензия комплексидан ёки унинг қисмидан лицензиар билан келишилган ёхуд франшизинг шартномасида белгиланган шартларда фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсларга бериш тўғрисидаги шартнома. Агар франшизинг шартномасида ташқи савдо операциялари (товарлар, ишлар ва хизматлар экспорти-импорти) назарда тутиладиган бўлса, у ҳолда бундай операцияларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга ҳам риоя қилиниши керак. Ариза берувчи томонидан сўровномага қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда (pdf форматда) илова қилинади:а) рўйхатдан ўтказишда:франшизинг шартномаси;хорижий лицензиар учун — хорижий давлатнинг тегишли давлат реестридан кўчирма ёки унинг ўрнини босувчи тегишли ҳужжатлар;б) муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда:франшизинг шартномасига киритилаётган муҳим ўзгартириш ва қўшимчаларнинг нусхаси;суд органининг қарори асосида франшизинг шартномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишда — ушбу ҳужжатнинг нусхаси тақдим этилади.Бунда мазкур ҳолатларда ариза берувчи ишончнома асосида иш кўрадиган шахс бўлса, кўрсатиб ўтилган шахснинг ваколатини тасдиқлайдиган, белгиланган тартибда тасдиқланган ҳужжатнинг нусхаси ҳам тақдим этилади.Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуқларни ўз ичига оладиган франшизинг шартномаси (лицензия шартномаси)нинг тегишли қисми Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулк департаментида ҳам рўйхатдан ўтказилиши керак.
Бунда лицензия шартномаси франшизинг шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Ушбу талабга риоя қилинмаган тақдирда, агар шартноманинг бошқа шартлари бевосита ўз кучини сақлаб қолиши мумкин бўлса, лицензия шартномасининг тегишли қисми ёхуд франшизинг шартномаси умуман тузилмаган ва ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар интеллектуал мулк объекти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, интеллектуал мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш ва франшизинг шартномаси бўйича бериш тарафларнинг хоҳишига кўра амалга оширилади. Ариза берувчи франшизинг шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП орқали Тизимда рўйхатдан ўтади. О.Отаханов,Уйчи туман адлия бўлими давлат хизматлари маркази етакчи мутахассиси
2023 йил «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилинди. Уйчи туман ҳокимлигида бўлиб ўтган танқидий, таҳлилий муҳокама йиғилиши 2022 йилда тумандаги умумтаълим муассасаларининг ўқув тарбиявий жиҳатдан фаолиятига бағишланди.
Уни туман ҳокими Шуҳрат Мусаев очди ва бошқариб борди. Дастлаб туман ХТБ мудири Музаффар Мўминов тумандаги мавжуд 46 та умумтаълим мактабининг 8 та йўналишдаги параметрлар асосида фаолиятини таҳлил қилди.
Маърузада таъкидланганидек, 2022-2023 ўқув йилида жами 39709 нафар ўқувчига 2697 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда.
Миллий рейтингда 22-мактаб 30,59 балл билан туманда 1-, вилоятда 43- ва республикада 427 -ўринни қўлга киритган бўлса, кейинги ўринларни 6,12,26-мактаблар жамоалари эгаллаган. 16,30-мактаблар эса энг қуйи ўринларда.
Давлат олий таълим муассасаларига кириш бўйича 1, 26, 31, 39, 43-мактабларнинг битирувчилари 30 фоиздан юқори бўлгани ҳолда 30, 42, 44-мактабларда паст кўрсаткич қайд этилган.
Фан олимпиадасининг туман натижалари бўйича 6-мактаб 15 та, 26-мактаб 10 та, 7-мактаб 9 та, 5, 22, 40-мактаблар 8 тадан совринли ўринларни банд этган. 13, 15, 16, 19, 24, 29, 30, 31, 41, 43, 46-сонли мактаблардан эса умуман совринли ўринлар қўлга киритилмаган.
Муҳокама йиғилиши давомида келгусида амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.
🔷 Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Уйчида профилактика куни деб эълон қилинган.
🔷 Шу муносабат билан, бугун эрта тонгдан туман ИИБ бошлиғи, подполковник Ф.Мирзаев профилактика инспекторлари, маҳалла раислари, имом-хатиблар, хотин-қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари томонидан кун давомида ўтказиладиган тадбирлар режалаштириб берилди.
🔷 Таъкидланишича, маҳаллаларда низоли ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни маҳалладаги обрўли шахслар билан муҳокама қилиш, ҳуқуқбузарликларнинг ҳар қандай турининг олдини олишга қаратилган мақсадли тарғибот тадбирларни мунтазаб олиб бориш ва аҳолини, айниқса ёшларни фойдали меҳнат билан банд қилиш куннинг долзарб масаласидир.
🔷 Дарҳақиқат, нафақат профилактика куни, балки ҳар куни ва ҳар соатда ҳушёрлик янада кучайтирилиши лозим.






