Бугун Уйчи тумани 1-болалар ва ўсмирлар спорт мактабида вилоятимиздаги бир қатор спорт мактаб (ЙСПТИСМ, Учқўрғон ЎМСТБДИМИ, Норин ҳамда Уйчи тумани ва Қирғизистон) спорт мактаблари тарбияланувчилари спортнинг эркин кураш тури бўйича ўқув йиғин машғулотини ўтказишмоқда.

Маълумот учун: ўқув йиғин машғулоти 13-25 февраль кунлари давом этади. Жами 100 нафардан ортиқ спортчи шуғулланмоқдалар.

Иқтисодиётимиз мустаҳкамлиги, дастурхонларимиз тўкинлиги, халқимизнинг турмуш фаровонлиги қишлоқ хўжалигининг ривожига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шундай экан, бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб масалага айланган бир вақтда соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратиш, зарур агротехник тадбирларни вақтида ўтказиш талаб этилади.

Вилоят ҳокими бошчилигида видеоселектор тарзида ўтказилган муҳокама йиғилишида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам таҳлил этилди.

Уйчи туман ҳокимлиги студиясида иштирок этган соҳага даҳлдор ташкилот, тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, МФЙ раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Республика ишчи гуруҳи вакили Қ.Мавлонов, Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева ишчи гуруҳи аъзолари билан маҳаллаларда ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га рўйхатга олиш ва хатлов жараёнлари шаффофлигини ўрганишди. Ўрганиш жараёнида миграциядан қайтган аёллар ва миграциядаги аёлларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашилди, уларнинг шароитлари билан танишилди.

Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 6 нафар аёл ишга жойланди. Маҳалла ҳоким ёрдамчилари томонидан тўрт нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилиб, келгусида тикув машинаси бериш режалаштирилди. 2 нафар фахрий аёл тиббий даволанишга йўналтирилди. Тадбиркорлик қилиш истагидаги 3 нафар аёлга имтиёзли кредит масалалари бўйича йўналиш берилди.

Уйчи тумани прокурори, 2-сектор раҳбари А.Тухтасинов, вилоят прокурори ўринбосари К.Алимов ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари билан бўлиб ўтган учрашувда улардан келиб тушган мурожаатларни жойида ҳал этиш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда жонли мулоқотлар олиб борди.

Жумладан, Ёркатай маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият олиб борувчи тикувчилик цехига борилиб, тадбиркор З.Уматалиевнинг электр таъминотини яхшилаш бўйича таклиф берди. Ушбу таклиф туман ЭТК мутахассислари иштирокида ҳал этиладиган бўлди.

Уйчи туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи 2-сектор ҳудудидаги 29-мактабда ўрганиш ишларини олиб борди.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи ўқувчиларнинг давомати, таълим-тарбияси, синф раҳбарларининг ота-оналар билан ҳамкорлиги, юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарга, олий таълимга, қитобхонликка қизиқтириш борасидаги ишларни ўрганди.

800 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган мазкур масканда давоматни янада яхшилаш зарур. Айрим битирувчилар ҳанузгача аниқ бир йўналишда касб-ҳунар танламаган. Мактаб кутубхонасида 3 мингдан ортиқ бадиий китоб бўлса-да, ўқувчиларда китоб ўқишга бўлган иштиёқ суст.

Ишчи гуруҳи аъзолари Обод МФЙда ҳамда бир қатор хонадонларда бўлиб, томорқадан самарали фойдаланиш, тиббиёт ходимларининг хонадонларда соғлом турмуш тарзи бўйича олиб бораётган ишларини ўрганишди, бемор қариялар ҳолидан хабар олишди.

Подкатегории