Республика ишчи гуруҳи вакили Қ.Мавлонов, Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари С.Аҳмадалиева ишчи гуруҳи аъзолари билан маҳаллаларда ижтимоий кўмакка муҳтож хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га рўйхатга олиш ва хатлов жараёнлари шаффофлигини ўрганишди. Ўрганиш жараёнида миграциядан қайтган аёллар ва миграциядаги аёлларнинг оила аъзолари билан суҳбатлашилди, уларнинг шароитлари билан танишилди.
Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 6 нафар аёл ишга жойланди. Маҳалла ҳоким ёрдамчилари томонидан тўрт нафар аёл касб-ҳунарга ўқитилиб, келгусида тикув машинаси бериш режалаштирилди. 2 нафар фахрий аёл тиббий даволанишга йўналтирилди. Тадбиркорлик қилиш истагидаги 3 нафар аёлга имтиёзли кредит масалалари бўйича йўналиш берилди.






