Иқтисодиётимиз мустаҳкамлиги, дастурхонларимиз тўкинлиги, халқимизнинг турмуш фаровонлиги қишлоқ хўжалигининг ривожига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шундай экан, бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги энг долзарб масалага айланган бир вақтда соҳа ривожига алоҳида эътибор қаратиш, зарур агротехник тадбирларни вақтида ўтказиш талаб этилади.
Вилоят ҳокими бошчилигида видеоселектор тарзида ўтказилган муҳокама йиғилишида қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан бир қаторда йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам таҳлил этилди.
Уйчи туман ҳокимлиги студиясида иштирок этган соҳага даҳлдор ташкилот, тумандаги фермер хўжаликлари раҳбарлари, МФЙ раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари билан келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.







