Уйчи туман нуронийлар жамоатчилик кенгаши аъзоларидан иборат ишчи гуруҳи 2-сектор ҳудудидаги 29-мактабда ўрганиш ишларини олиб борди.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғининг ўринбосари Тоҳиржон Исматиллаев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи ўқувчиларнинг давомати, таълим-тарбияси, синф раҳбарларининг ота-оналар билан ҳамкорлиги, юқори синф ўқувчиларини касб-ҳунарга, олий таълимга, қитобхонликка қизиқтириш борасидаги ишларни ўрганди.
800 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган мазкур масканда давоматни янада яхшилаш зарур. Айрим битирувчилар ҳанузгача аниқ бир йўналишда касб-ҳунар танламаган. Мактаб кутубхонасида 3 мингдан ортиқ бадиий китоб бўлса-да, ўқувчиларда китоб ўқишга бўлган иштиёқ суст.
Ишчи гуруҳи аъзолари Обод МФЙда ҳамда бир қатор хонадонларда бўлиб, томорқадан самарали фойдаланиш, тиббиёт ходимларининг хонадонларда соғлом турмуш тарзи бўйича олиб бораётган ишларини ўрганишди, бемор қариялар ҳолидан хабар олишди.






